Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Темурийлар даврида Жиззах воҳаси

Темурийлар даврида Жиззах воҳаси

Cана : 09-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Тарих   /   кўрилди: 221

Ватан ва миллат тарихида шундай буюк сиймолар бўладики, улар ўзининг тенгсиз қобиляти, юртига буюк муҳаббати, халқига садоқати билан янги даврнинг яратувчиси, асосчиси сифатида майдонга келади.

Соҳибқирон Амир Темур. Бул зод бутун ҳаётини халқнинг фаровон, тинч ва осуда яшашига сарфлаган. Тинчликка раҳна солувчи кучларгақарши бор шижоати билан, ҳатто ўз жонинни хатарга қўйиб бўлсада кураган. Дунё тарихида ўчмас из қолдирган бобокалонимизнинг Жиззах воҳаси олдида ҳам хизматлари буюкдир. Чунончи, халқпарвар бу инсонҳудуддаги аҳолини кўп бор мўғиллар ҳужумидан асраб қолади, Мовароуннаҳрнинг бошқа ўлкалари сингари ҳудуд аҳолисининг осойишта яшашини таъминлайди. Бу ҳақида ўша давр тарихий адабиётларида шундай воқеалар келтирилади. "...1365 йилда мағлубиятдан сўнг Мўғиллар Мовароуннаҳрни ташлаб кетади. Бутун ҳокимият Амир Ҳусайн қўлида тўпланади. Лекин Амир Ҳусайн баъзи иғвочи амирлар гапига кириб Амир Темурни ҳиёнатда айблаб унга қарши бир неча бор юришлар қилади. Жумладан, 1368 йилнинг баҳорида Амир Ҳусайн Амир Мусо, Амир Ўлжойту ва Шайх Муҳаммад Баён бошлиқ 20 минглик қўшинни Амир Темурга қарши жўнатади. Улар Булунғурсуви бўйида турли жойларни қўриқлаш учун бўлинади. Жумладан, Жаҳоншоҳ бир ярим минг отлиқ билан Работи Малик (ҳозирги Равот қишлоғи)да ўрнашади. Хирман Баҳодир минг киши билан Дизак (Жиззах)да йўлни тўсиб қўяди. Амир Темур бу воқеалардан хабар топгач, Амир Кайхусрав билан иттифоқда мўғил лашкарларидан 2 минг кишини ёрдамга олиб уларга қарши чиқади. У 500 отлиқни танлаб олиб,қолганини Кайхусравга қолдиради ва Хавос орқали Зоминга келади. Шу жойда нафас ростлаб, Жаҳоншоҳга ҳужум қилади. Уни тор-морқилиб Дизак (Жиззах)га жўнайди. Йўл-йўлакай бир ҳамла билан Еттиқудуқ йўлини пойлаётган (ҳозирги Учтепа атрофи) Хирман Баҳодирни ҳам мағлуб қилади. Жиззахда бироз дам олгач, уч юзта мўғил сипоҳини шаҳарда қолдириб, икки юз сипоҳ билан Сузанбарон мавзеида турган уч минг кишилик Малик Баҳодир қўшинига қарши отланади. Ўттизта тажрибали отлиқни олдинга ўтқазиб, уларнинг изма-из бамайли хотир йўл юришларини тайинлайди.Қаторнинг икки ёнидан иккитадан отлиқни қоровуллик тарзида боришини белгилайди. Улар ортидан бир юз олтмиш отлиқ билан йўлга чиқади. Бундан хабат топган Амир Ҳусайн аскарлари аҳволини тарихчи Шарафуддин Алияздий шундай тарифлайди: "Душманлар ҳалиги қуролланган ўттиз кишининг бемалол келаётганини кўриб ўйланиб қолишади ва мўғил аскари бостириб келганга ўхшайди, асосий қисми орқада бўлса керак, деган хаёлга боришади. Малик сипоҳи қайғуга тушиб қочмоққа юз тутади. Ғолиб қўшинлар улар ортиданқувиб, кўпларини ўша чўлда ўлдирдилар. Қочиб қолганлари Амир Мусо, шайх Муҳаммад ва Ўлжойту қошига етиб келдилар. Душманлар мукаммал йигирма минг қуролланган аскарга эга бўлишларига қарамай, қўрқувга тушуб, ўша тундаёқ шабгир қилиб жўнадилар, барчаси бири кетидан бири қўрқувдан жон ҳолатда қалтираб қочардилар. Шу аҳволда Амир Ҳусайн олдига етдилар.” Амир Темур саноқли сипоҳи билан бир неча минглик қўшинни қувиб, Булунғур атрофига етганда Работи Маликда қолган Кайхусравдан хабар келади, Жиззахда қолдирилган уч юзта жета аскарлар ҳар доимги одатларига кўра ҳиёнат қилиб, шаҳар аҳолисини асир олиб, мол-мулкини талон-тарож қилиб ортга қайтишганмиш. Ана шундай оғир шароитдан хабар топган Амир Темур тезлик билан (Саъд Ваққос қишлоғи – Оғажон – Ардоқшон йўли билан) аҳолини мўғиллар зулмидан ҳимоя қилиш учун орқага қайтиб, Кайхисрав билан бирлашади. Кайхисрав бўлган воқеаларнинг барчасини баён этиб, ундан маслаҳат сўрайди. Амир Темур унга: "Мен бу борада қатъий бир фикрга келганман ва айни шу лағзада унинг натижаси зоҳир бўлғусидир”,- дейди. Дарҳол 60 суворийни Жиззахнинг ғарбидаги тоғ устидан ёйилма қатор бўлиб кўриниш қилишини тайинлайди. Амир Темур отлиқларининг тоғ устида пайдо бўлишидан қўрқувга тушган жета мўғиллари ўлжаларни ташлаб, Еттиқудуқ йўли орқали Тошкент томонгақочади. Халқ талондан омон қолади.

Амир Темурнинг бундай ўйлаб амалга оширган ҳаракати Жиззах шунингдек, Зомин музофотлари, улар таркибидагиқишлоқлар аҳолиси олдида кўрсатган улуғ хизматларидан биридир. Чунки, жета мўғилларининг бу зайлда ортга қайтиши нафақат ҳудудларнинг вайрон бўлишига, аҳолининг қулга айланишига сабаб бўлиши мумкин эди. Чунончи тарихчи Натанзий ўз асарида бу ҳақида шундай ёзади "Мўғиллар Жиззахдан қайтишда, қаергаки етсалар, ўша жойни ҳаробу ғорат ва одамларини банди қилдилар”.

Соҳибқирон 1370 йилда марказлашган давлат тузади. Бутун мамлакатда тинчлик - осойишталик ўрнатади. Ўзаро ички урушларга барҳам беради. Адолатли давлат бошқаруви тизимини яратади. Лекин шундай бўлсада салтанат душманлари топилиб туради. Ана шундайғанимлардан бири Олтин Ўрда хони Тўхтамишдир. У 1388 йил декабр ўрталарида кўп сонли қўшин билан Туркистонга бостириб келади. Амир Темур бундан воқиф бўлгач, Самарқанд ва Кеш қўшини билан йўлга отланади ва Соғарж (Самарқанддан 5 фарсах (30 км.ча) масофада Иштихон туманида жойлашган қишлоқ)да тўхтаб, атроф вилоятларга тавочиларни қўшин йиғиш мақсадида юборади. Аксига олиб, ўшайилгиқиш шу даражада қаттиқкеладики, бу ҳақида тарихчи Шарафуддин Али Яздий шундай дейди "Қазодин ул қиш андоқ совуқ бўлдиким, ҳаргезҳеч киши андоқ совуқ кўрмайдур эрди. Ва ҳаво муттасил булут ва қор ёғар эрди”. Ана шундай вақтда хабар келади, Тўхтамишнинг Илиғмиш ўғлон бошлиқ илғор қўшини Зомин ҳудудига бостириб кириб, аҳолини талаш билан шуғулланиб, унинг таркибидаги мавзелардан Ачук зарнуқ(Аччи) қишлоғига етиб келганмиш. Бу қўшиннинг асосий мақсадларидан бири талон-тарождан иборат бўлганлиги учун, Зомин мавзелари аҳолиси оғир аҳволда қолди. Бу вазиятда Амир Темур бор қўшин билан йўлга тушиш ҳақида буйруқ беради. Шарафуддин Али Яздийнинг ёзишича Амир Темурнинг бу буйруғига Амирлар этироз билдириб, шундай деганлар "Анча тахаммул (кутуш) қилингким, черик йиғилғай, ўзга давлат била отланғайсиз”. Амир Темур Амирларнинг бундай қўрқоқона, азоб чекаётган аҳолини эмас, фақат ўзини ўйлаш маъносидаги маслаҳатидан жаҳли чиқиб, уларни қаттиқ итобга олади. Сўнгра дарҳол сафар олди (йўлга тушиш) ноғораси чалинади. Ёққан қор отнинг қорнига етишига қарамай қийинчилик билан бўлсада йўлда юриш давом эттирилади. Амир Темурнинг келаётганлиги хабарини олган Илиғмиш ўғлон бошлиқ дашт қўшини қочишга тушади. Амир Темур Илонўтти орқали Жиззахга, у ердан Зомин орқали Сирдарё бўйларига боради. Анбортепа яқинида бўлган жангда Тўхтамиш қўшини енгилади вақочади. Натижада Тўхтамишхоннинг босқинчилик ҳаракати тўхтатибқолинади.

Соҳибқирон Амир Темур ҳукмронлигининг кейинги йилларида ҳам жуда кўп бор бу ҳудудларга ташриф буюриб, ҳалоскорлик жасоратларидан ташқари улкан яратувчилик ишларини ҳам амалга оширади. Бир сўз билан айтганда, бу инсон сиймосида юқоридаги мисолларда кўрганимиз каби ватани ва халқига бўлган чуқур муҳаббати, миллий ғурур, иймон-у эътиқоднинг нақадар баланд бўлганлигини кўрамиз.

Жуманиёз Сангиров

ЖДПИ талабаси,

ЎзМТДП "Ёшлар қаноти” фаоли

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!