Жиззахда адолатчи ёшлар ҳашар ўтказишди

Ёш авлод тарбиясида ўз юртини севиш ва уни покиза сақлаш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон "Адолат” СДП вилоят Кенгашиҳодимлари Жиззах шаҳридаги "Иқтисодиёт”, "Енгил саноат” ва "Уй-жой коммунал” касб-ҳунар коллежларида давра суҳбатлари ўткаказишди.

– Бугун биз ушбу мавзуда сўз юритар эканмиз, албатта, инсон омили хусусида тўхталишимизга тўғри келади. Чунки бажарилиши лозим бўлган ишлар фақат инсонларга ҳос эканлигини ёдда тутмоғимиз лозим. Шундай экан бу масалани ёшларимиз онгига сингдиришимиз, тозалик ва озодаликка нисбатан уларнинг маъсулиятларини оширишимиз керак бўлади. Шундагина юртимиз тозалигини сақлаган, халқимиз соғлиғини мустаҳкам бўлишига эришган бўламиз. - дейди Енгил саноат касб-ҳунар коллежи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Дилшод Худоёров.

Давра суҳбатидан сўнг коллеж талабалари билан биргаликда "Заргарлик” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлар атрофида ҳашар ташкилқилинди. Ҳашарда ариқлар тозаланди, барг-хазонлар йиғилиб, кўча атрофидаги дарахтларга ишлов берилди.

Партия лойиҳаси доирасида ўтказилаётган бундай ҳашар тадбирларини ташкил этиш орқали маҳаллаларимизнинг обод бўлиши, кўчаларимизнинг тоза ва озода бўлишига хизмат қилади. Зероки тозалик соғлик гаровидир.

Нигора ЖЎРАЕВА ,

Ўзбекистон "Адолат” СДП
Жиззах вилоят
Кенгашимутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 09 04 2018 йил
0
66

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига