Жиззахда 170 мингдан ортиқ томорқа хўжаликлари ҳисобга олинди

 

Кунлар исиб, деҳқонларнинг юмушлари кўпайди. Ерга чигит қадаш, сабзавот экинлари экиш, кузги ғаллани озиқлантириш, боғларни тартибга келтириш каби қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ ишлар қизғин паллага кирди.

Лекин, бугун деҳқон деганда, фақат гектар-гектар майдонда зироатчилик билан шуғулланадиган, елкасига кетмон олиб дала кезадиган кишини тасаввур қилсак, бироз янглишамиз. Негаки, замон тараққиёти деймизми ёки бугунги кун талабими, озгина бўлса-да ери бор ҳар бир инсондан ундан самарали фойдаланишни, бинобарин, деҳқончилик маданиятини ўзлаштиришни тақозо этмоқда. Ахир, томорқаси туфайли рўзғори тўкин-сочинлигини таъминлаш билан бирга, қўшимча даромад олаётганлар, турли соҳаларда ишлаб туриб, бўш вақтида томорқасида меҳнат қилаётган, омилкорлиги билан оилавий даромадини ошираётганлар кам-ми?

Бугун вилоятимизнинг Зарбдор туманида ҳам томорқасидан унумли фойдаланаётганлар кўплаб топилади.  "Оқбулоқ” ҚФЙ да яшовчи  Ёдгор Қодиров  хонадонини ана шундай оилалар сирасига киритиш мумкин.

- Асли касбим  ўқитувчи, - дейди Ёдгор  ака. Айни пайтда нафақадаман. 15 сотих ерда деҳқончилик билан шуғулланяпман.

Сўнги йилларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари сезиларли даражада ошишига эришилди. Ёдгор Қодиров ҳам ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, помидор, бодринг каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб, қўшимча даромад олмоқда.

Жорий йилнинг 18 мартида Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳаётга  тадбиқ этилди. Мазкур қарор фуқароларнинг ўзларига берилган томарқа ерларидан қўшимча даромад манбаи сифатида фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва томорқа ер участкасидан олинадиган даромадни янада оширишга қаратилгандир.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Нормат Турсунов ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси  томонидан мазкур қарор моҳияти аҳоли ўртасида тушунтирилмоқда. Аҳолига ўз томорқасига қизиқишини  ошириш мақсадида   Ёдгор Қодиров сингари фуқаролар билан юзма-юз учрашув ўтказилиб, унинг тажрибаси намуна сифатида кўрсатилмоқда.

Ҳозирда Жиззах вилояти 1 миллион 300 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли ихтиёрида томорқа майдони  19 минг 896 гектардан иборат.  170 мингдан ортиқ томорқа хўжаликлари мавжуд бўлиб, солиқ ходимлари томонидан аҳоли ўртасида ердан самарали фойдаланиш лозимлиги тушунтирилмоқда.

Шароф Рашидов туманида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида томорқасидан унумли фойдаланиш лозимлиги борасида учрашувлар ўтказилмоқда.

Ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатлари тўлиқ ўрганилиб борилмоқда. Кам таъминланган оилалар шароити ўрганилиб, олма, гилос, нок, анор каби дарахт кўчатлари тарқатилмоқда. Шу бугунга қадар туман солиқ органи ходимлари томонидан аҳоли иштирокида 3382 дона хар хил турдаги дарахт кўчатлари экилди.

50 нафарга яқин аҳолини еридан самарасиз фойдаланганлиги учун қарор асосида уч карра кўп солиқ тўлаш борасида огоҳлантирилди.

Томорқа хўжалигини ривожлантириш ва ундан фойдаланишда халқ манфаатдорлигини ошириш мақсадида туман ҳокимлиги қошида махсус ишчи гуруҳ, жойларда хонадон эгаларига зарур бўлган уруғлик, кўчат ва иш анжомларини етказиб бериш бўйича отрядлар ташкил этилган.  Томорқадан самарали фойдаланиш бўйича йўл-йўриқлар, маслаҳатлар беряпти.

Маҳалладаги бирор хонадонда томорқадан самарали фойдаланиш тажрибаси йўлга қўйилдими, бундан, албатта, бошқалар ҳам ўрнак олади. Шунинг учун бугунги кунда Шароф Рашидов туманида ушбу маҳаллаларда йил давомида томорқасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириб, рўзғори эҳтиёжини, бозор тўкинлигини таъминлаётган оилалар кўпайиб бормоқда. Улар учун қишлоқ хўжалиги юмушлари мавсумий тадбир эмас, балки йил давомида бажариладиган, оила аъзоларининг доимий бандлигини таъминлайдиган, сердаромад ишдир.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ташаббуси ҳар бир ҳудудда хонадон паспортини жорий этиш тавсия этилган эди. Бу паспортда ҳар бир хонадоннинг томорқа ер майдони, унда экилаётган экин турлари, мевали дарахтлар, токлар, чорва моллари ва паррандалар, етиштирилаётган маҳсулот тўғрисида маълумот ҳамда ернинг ҳолати, сув таъминотига қараб қайси экинларни экиш, парваришлаш, боғ яратиш бўйича тавсиялар бериб борилмоқда.          

Мамлакатимизда томорқа хўжалигидан фойдаланиш борасида яратилган эркинлик ва ҳар бир оиланинг фаровонлиги йўлида кўрсатилаётган ғамхўрлик самарасида  томорқачилик фаровонлик манбаига айланиб бораяпти.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Гулчеҳра Урдушева – Жиззах  вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси

 

  dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига