Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. ЖИЗЗАХЛИК БОҒБОНЛАР УЧУН - ЭРТАГИ ЁНҒОҚ НАВЛАРИНИ ЎСТИРИШ АГРОТЕХНИКАСИ

ЖИЗЗАХЛИК БОҒБОНЛАР УЧУН - ЭРТАГИ ЁНҒОҚ НАВЛАРИНИ ЎСТИРИШ АГРОТЕХНИКАСИ

Cана : 10-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маслаҳат   /   кўрилди: 318

 

Ёнғоқ жуда қимматли ва кенг тарқалган ўсимликдир. Юртимизда унинг ҳосилга эрта кирадиган "Идеал” ва "Узбекский скороплодний” навлари экиб келинаётир. Тез ҳосилга кирадиган ёнғоқ навлари совуққа, айниқса бахорги қора совуққа чидамли ва ҳосилга ҳаддан ташқари эрта киради.

 

Ёнғоқ экилганидан 2-3 йилданоқ ҳосил қила бошлайди, уруғидан чиққан навлар эса 10-12 йилда, пайванд қилинганлари эса 4-5-йилда ҳосилга киради.

Кўпайтириш учун ёнғоғи кузда, октябрнинг охирларида – ноябрнинг бошларида ёки эрта бахорда экилади. Баҳорги экишда бу нав ёнғоқлари экишдан олдин нам қумда сақлашни талаб этмайди, 3-4 кун оқар сувда ушлаб турилса бас. Экиш учун 70 сантиметр қатор оралатиб эгатлар олинади. Ёнғоқлар қирраси билан ётқизилиб ёки учини юқорига қаратиб бир-биридан 10 сантиметр масофада жойлаштирилади ва 8-10 сантиметр чуқурликка кўмилади. Биринчи йил давомида 10-12 марта суғорилади, тупроғи юмшатилади ва бегона ўтлар йўқотилади. Кўчатзорда иккинчи йили ҳам шундай парвариш ўтказилади. Бундан ташқари 10 июндан 20 июнгача тўғри бурчакли қалқонча усулида уйғонган куртаклар пайванд қилинади, августнинг биринчи ўн кунлигида уйғонмаган куртаклар қўшимча пайванд қилинади.

Пайвандлаш учун томонларининг ўлчамлари 3-1,7 сантиметрли махсус тўрт бурчак пичоқ қўлланилади. Пайвандтагнинг илдиз бўғизи яқинидаги йўғонлиги камида 1-1.5 сантиметр ва бўйи камида 50-60 сантиметр бўлиши лозим. Қаламчалар бевосита пайвандлаш олдидан тайёрланади. Пайвандтагнинг шимолий томонидан унинг асосидан 2-3 сантиметр баландликда пичоқ билан тўрт бурчак шаклда пўстлоғи кесиб олинади ва пайвандтагнинг очилган жойига ўрнатилади. Пайванд қилинган жой плёнка билан боғланади, куртаклари очиқ қолдирилади. Боғлов материали икки ҳафтадан сўнг олиб ташланиб, кўчат пайванд қилинган куртакдан 12-15 сантиметр юқорироқдан кесилади. Келгуси йил баҳорида қолган қисми ҳам кесиб ташланади.

Ёнғоқзор барпо этиш учун унумдор, нам ва ҳавони яхши ўтказадиган тупроқли ер танланади ва плантаж плугида 45-50 сантиметр чуқурликда ҳайдалади. Текис майдонларда дарахтлар ораси 6-7 метр, 5-5 метр, 5-4 метрдан квадратлаб экиш, трассаларда 5-6 метр оралатиб экиш тавсия этилади. Янги ёнғоқзорлар кузда ёки эрта бахорда барпо қилинади.Четдан чангланишини таъминлаш учун майдон чеккаларига ёнғоқнинг бошқа районлаштирилган навлари ўтқазилади. Ёнғоқ табиий йўл билан шох-шаббани яхши шакллаш хусусиятига эга, фақат ортиқча ва қуриган новдалар олиб ташланади.

Ёнғоқ навларининг ҳосилга эрта кириши ва майдон бирлигида кўпроқ жойлаштирилиши хўжаликларга кам меҳнат сарфлаб, яхши даромад олишга имкон беради.

Ўғилой ИСМОИЛОВА,

Одил ТЎРАЕВ, Академик Маҳмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва

виночилик илмий-тадқиқот институти Жиззах илмий-тажриба станцияси лаборанти 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!