Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Гиёҳвандликка қарши кураш

Cана : 11-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Муносабат   /   кўрилди: 267

Инсоният тараққиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир. Глобал муаммога айланган ушбу иллатга қарши курашишда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.

Ўтган асрдан бизга транс­миллий жиноятчиликнинг учта энг хавфли тури «мерос» бўлиб қолган. Уларнинг биринчиси – халқаро­ терроризм, дин ниқоби ос­тидаги экстремистик, фундаменталистик ва сепаратис­­­­тик хуружлар, иккинчи­си – наркотик моддалар билан савдо қилиш (нарко­бизнес) ва ниҳоят, учинчиси эса одам савдоси ҳисобланади.

Ҳозирги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, ки­йим-кечак, турар-жой, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфлаётган харажатларидан анча кўплиги ҳеч кимга сир эмас. Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда.­

Бирлашган Миллатлар Таш­­килотининг маълумотларига кўра дунёда 500 милли­ондан ортиқ одам гиёҳванд­лик дардига йўлиққан­. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Бунинг оқибатида ҳар йи­ли 200 мингдан ортиқ ки­ши ҳаётдан кўз юмади. Шу билан бирга, жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади.

Шу боис, гиёҳвандликка­ қарши курашни кучайтириш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан «Наркотик моддалар тўғрисида», «Психотроп моддалар тўғрисида» ҳамда «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қар­ши кураш тўғрисида»ги конвенциялар қабул қилиниб, 1987 йил 7 декабр­даги 47/112-сонли резолюциясига кўра 26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қар­ши кураш куни деб эълон қилинган. Айтиш жоизки, бунда гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича халқаро конференцияда илгари сурилган наркоманиядан холи жамият қуриш йўлида дунё ҳамжамиятини бирлаштириш ғояси муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон – минтақадаги наркобизнес авж олган Афғонистон билан чегарадош. Дунё бозорида тарқатиладиган қорадорининг асосий қисми ушбу давлатда етиштирилиб, уни ноқонуний йўллар билан Марказий Осиё мамлакатлари орқали Ғарбга етказишга бўлган уриниш йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Шунинг учун юртимизда наркотик моддаларни истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш масаласига давлат ва миллатнинг эртасини ҳал этувчи омиллардан бири сифатида қараб ке­линмоқда.

Аввало, бу каби саъй-ҳа­ракатларнинг ҳуқуқий асо­сини мустаҳкамлаш учун­ қатор норматив-ҳу­қуқий ҳужжатлар, хусусан, «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги ҳамда БМТ конвенцияларини ратификация қилиш ҳа­қидаги қонунлар қабул қи­линди. Бундан таш­қари, Нар­котик моддаларни назо­рат қилиш давлат комиссияси тузилди. Унинг 2011 йил 8 июндаги қарори билан Наркотик моддаларнинг суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қар­ши кураш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.

Ушбу дастур асосида ҳу­қуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар ва бошқа ваколатли­ идоралар наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича аниқ мақсадли комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга, шунингдек, бу иллатнинг тарқа­ли­ши­ни олдини олиш, идоралараро ва халқаро ҳамкор­ликни янада ривожлантириш масалалари­га алоҳида эътибор қа­рат­моқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳу­зуридаги Наркотик модда­ларни назорат қилиш мил­лий ахборот-таҳлил марка­зи маълумотларида қайд эти­лишича, мам­лакатимизда ушбу дас­тур­га мувофиқ гиёҳвандлик­ профилактикаси доира­сида бир қатор ишлар амал­га оши­рилган. Хусусан, наркология хизматини­ ташкил этиш ҳамда психо­терапия бўйича қўлланмалар, беморларни даволаш жараёнида гиёҳвандликнинг қайталанишига қарши тренинглар ўтказишга оид ўқув дастурлари ишлаб чи­қилган.

Шунингдек, Халқ таъли­ми вазирлиги томонидан таълим муассасаларининг ўқувчилари орасида гиёҳ­ванд­лик тарқалишининг олдини олиш борасидаги фао­ли­яти ўрганилган. Аниқ­­ланган камчиликларни­ бартараф этиш чоралари бел­гиланган. Бундан ташқари, воя­га етмаганлар орасида профилактик тадбирларнинг янги шакл ва услубларини ишлаб чиқишга ало­ҳида эътибор қаратилди.

Олий ва ўрта махсус таъ­лим вазирлиги ЁИҲ билан ҳамкор­ликда олий таълим муасса­саларида ташаббускор тала­балардан иборат «Соғ­лом турмуш тарғиботчилари» ва «Фаол қизлар» клубларини­ ташкил этган. Улар ўртасида турли спорт мусобақа­лари уюштирилмоқда. Шу жумладан, «Камолот»нинг кўнгилли ёш тарғиботчилари мутахассислар кў­магида республиканинг барча ҳудудларида тарғибот ишларини амалга оширишмоқда.

«Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий тузилмала­ри томонидан ўсмирлар иштирокида «Маҳалламиз паҳ­лавонлари» ва «Футболимиз келажаги», болалар жалб этилган «Ўзбек жанг санъати» турнирлари ўтказилган. Оилаларда соғлом тур­­муш тарзини шакллантиришга қаратилган «Отам, онам ва мен – спортчи оила» му­собақала­рида минглаб оилалар қатнашган.

Ички ишлар вазирлиги, ҳокимликлар, манфаатдор идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида ҳар йили февраль ойида «Ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги»ни ўтказиш анъ­анага айланди. Мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари трансмиллий наркогуруҳларни фош этиш ва фаолиятига чек қўйиш, контрабанда ка­налларини аниқлаш, гиёҳ­вандлик экинларини йўқ қи­лиш бўйича махсус операция­ларни ўтказиб келмоқда. Хусусан, мунтазам ўтказиб ке­линаёт­ган «Қорадори» операциялари давомида таркибида наркотик моддалар бўл­ган ўсимликларни ғайриқонуний равишда етиштириш, сақлаш ва шу каби ҳолатлар аниқланмоқда.

Мамлакатимизда қўлланаётган амалиётга кўра мусодара этилган наркотик воситалар Давлат комис­сияси аъзолари ва барча суд-ҳуқуқ тартибот органлари, БМТ, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида тегишли тартибда йўқ қилинмоқда.

Гиёҳвандликка қарши ку­рашишда ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқотнинг ўзига хос ўр­ни бор. Шуни ҳи­соб­га­ олиб, кейинги йилларда «Ўз­беккино» миллий агентлиги ва маҳаллий ижодкорлар ­то­монидан ҳуж­­жатли фильмлар яратилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўз­бекистон наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича халқаро ҳамжамият олдидаги ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда. Буни БМТнинг Марказий Осиёда наркотиклар ва жиноятчилик бўйича минтақавий ваколатхонаси ҳам мамнуният билан эътироф этмоқда. Ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, ав­вало, организмда унга қар­ши иммунитет ҳоcил қи­линиши даркор. Демак, гиёҳвандликка қарши курашиш, ёшларни бу балодан асраш учун тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини янада кенгайтириш, шу орқали фуқароларимиз онгу шуурида иммунитетни кучайтиришимиз зарур.

Аҳаджон Ҳусанов

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!