МАЖБУРЛАМАНГ, ЎРНАК БЎЛИНГ

Ўқитувчи бўлганим сабаб кўпроқвақтимни ўзим ўқитган фанга бағишладим, бадиий китоб ўқишгақизиқсамда бўш вақт тополмасдим. Лекин Юртбошимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тирғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”гиқарори инсонни китоб мутоласига ва китобхонлик маданиятини оширишга ундайди. Қолаверса, мени китоб ўқишим кераклигини эслатди.

Мен кичик ёшдаги фарзандларим учун кўплаб китоб ҳарид қилиб берардим, бироқфарзандларим китоблар расмини кўрарди-ю, лекин ўқишмасди, уларга танбеҳ бериб бир неча бор ҳатто урушиб ҳам берардим. Лекин дакки бериб, мажбурлаб уларни китоб ўқишгақизиқтириб бўлмаслигини англаб етдим. Шундан сўнг, фарзандларимни ёнимга чақириб, уларга китоб ўқиб беришимни айтдим, мени гапларимдан хурсанд бўлиб, эртак ўқиб беришимни сўрашди. Дастлаб қисқа-қисқа эртаклардан ўқиб бердим, уларга қизиқиб ўзимҳам бадиий асарлар ўқий бошладим. Шунда фарзандларим ёнимга келиб, «Аяжон, овозингизни чиқариб ўқинг, биз ҳам эшитайлик»- дер эдилар. Уларнинг китоб ўқишга бўлган иштиёқи кундан кунга ортиб борарди. Мен ҳам фарзандларимни кўриб,уларга қўшилишиб кўплаб асарлар ўқибқўйганимни ўзим ҳам билмай қолибман, уларга эринмай китоб ўқиб бериб ич-ичимдан қувондим, мени фарзандларим китоб ўқимокда, уларни китоб ўқишга мажбурлаб эмас, ўрнак бўлиш орқалиқизиқтира олдим. Ҳозир вақтимизни бекор ўтказмаймиз, бўшадикми ўзим ҳам, фарзандларим ҳам китоб ўқиймиз. Уларга китоб ўқишни тўхтатиб тур, озгина дам олгин десам ҳам, мана шуни тугатиб олай, кейин деб жавоб беришади.

Юртбошимиз мамлакатимиз Парламенти – Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида "Ўзбекистон илм-фан, интелектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида, дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши шарт”, – дея юртимизнинг илмий ҳаётига баҳо берар экан, биз каби илм аҳлидан, жаҳоншумул натижалар кутилаётганини билдирди.

Нигора БОЗОРБОЕВА

Ғаллаорол туманидаги

73-умумтаълим мактаби директори,

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига