Жиззахда аҳоли оилавий тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят халқ қабулхонаси томонидан Фориш туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Қораабдол, Гараша участка шифохоналари, Осмонсой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 26-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси, Ўхум,Қизилқум, Учқулоч, Меҳнатобод, Эгизбулоқ, Нурак, Болғали, Нарвон қишлоқ врачлик пунктларида шу ҳудудларда яшовчи аҳоли оилавий тиббий кўрикдан ўтказилди. Унга вилоят, туман марказий шифохоналаридан 82 нафар шифокорлар ҳамда 65 нафар патронаж ҳамширалар жалб этилди.

Шунингдек, ўтказилган тадбирга туман ҳокими ўринбосарлари, тўртала сектордаги ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари таклиф этилди.

Тиббий кўрикда Эгизбулоққишлоқ врачлик пунктида 271 нафар, Меҳнатободқишлоқ врачлик пунктида 124 нафар, Қизилқум қишлоқ врачлик пунктида 146 нафар, Учқулочқишлоқ врачлик пунктида 96 нафар, Болғалиқишлоқ врачлик пунктида 229 нафар, Нарвон қишлоқ врачлик пунктида 152 нафар, Ўхум қишлоқ врачлик пунктида 324 нафар, Нурак қишлоқ врачлик пунктида 176 нафар, Можрум қишлоқ врачлик пуктида 118 нафар, Илончи қишлоғида 177 нафар, Осмонсой қишлоғидаги оилавий поликлиникасида 229 нафар, Қораабдол қишлоқ участка шифохонасида 253 нафар ва Гараша қишлоқ участка шифохонасида 225 нафар жами туманимиз бўйича 2520 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

Жойларда ўтказилган тиббий кўриклар давомида туман марказий шифохонасига 147 нафар, вилоят шифохонасига 116 нафар, республика миқёсидаги шифохоналарга 11 нафар беморларга стационар даволаниш учун йўлланмалар берилди. Тиббий кўрик давомида 6 нафар фуқаронинг ногиронлар ногиронлик аравачасига муҳтожлиги аниқланиб, аравача берилишига тавсия этилди. Тўшакда ётиб қолган 31 нафар фуқароларнинг юролмаслиги инобатга олиниб, уларнинг уйларига бориб, тиббий кўрикдан ўтказилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан кам таъминланган, ёрдамга муҳтож ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Эзгу ният» хайрия жамоат фонди ҳисобидан 11 миллион 400 минг сўмлик 47 турдаги дори-дармонлар шифокорлар тавсиясига асосан бепул тарқатилди.

Рашид КАРИМОВ
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига