Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

АҚШдан Жиззахни соғиниб

Cана : 13-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маданият   /   кўрилди: 173

Шоҳида Сувонқулова болалигидан тиришқоқ, иқтидорли, адабиётга меҳри баланд қизалоқ бўлиб улғайди.

Бу қобилият оиладагилар айниқса отаси томонидан тўғри йўналтира олинган эди. Вақт ўтиши билан кўрсатилган эътибор ва яратилган имкониятлар ўз мевасини берди. 15 ёшли Шоҳида "Зулфия” номидаги давлат мукофотини қўлга киритди. Имтиёзли равишда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетига ўқишга қабул қилинган Шоҳида талабалик йилларида ҳам республикамиз нашрларида жуда фаол қатнашди.

Ўзбек аёлига хос итоат ва турмуш ўртоғига ҳамнафаслик илинжида айни пайтда АҚШнинг Нью-Йорк штатида яшаётган ҳамюртимиз юрт соғинчини дилдан ҳис этиб, бир оламҳаяжон ила сўзлайди:

–Бугун болалигим, ўсмирлик, талабалик йилларимдаги шижоатимни фарзандларимда кўраман,–дейди у биз билан суҳбатда.–Уларнинг иштиёқи, интилувчанлиги болалигимни ёдга солади. Баъзида уларни соф миллий ўзбекона анъаналаримизга кўра тарбия қила олаяпманми, –деган савол мени ўйлантиради. Дунёнинг энг кўркам, ривожланган давлатида, замонавий қулайликларга эга, кўпқаватли бинонинг 20-қаватида яшаяпман. Бироқ она ер иси, райҳон ҳиди анқиган, бахмал кўрпача тўшалган сўри, хонтахта атрофида жамулжам бўлган оила аъзоларимни, маҳалламиз, кўчаларимиз, юз-кўзлари қаламқош ҳамқишлоқларимнинг соғинчи бугун шеърларимнинг асосий мавзусига айланган.

Юрагим тутқазди яна қаламим

Бўғзимга тиқилди эски аламим

Юрмайди ҳар кезки телба қадамим

Меҳри чорлаётган юртни соғиндим.

Отамдек бағри тоғ бобомаконим

Дарёлар мавжидек меҳрга коним.

Улгурай сенга садқа қилмоққа жоним

Толеим битилган юртни соғиндим.

Юртимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар бир нафас бўлсада эътиборимдан четда қолгани йўқ, дейди Шоҳида. Энг қувонарлиси, АҚШнинг энг оммабоп нашрларида ҳам Ватанимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги янгиликларни ўқиётганим юрагимни ҳапқиртириб юборади. Шу фурсатда ўзбекқизи, ўзбекистонлик эканимдан фахрланиб кетаман. Шундай азиз юртнинг эъзозли дилбанди бўлганимдан қалбимда фахр туйғулари жўш уради. Ҳар гал юртимни соғинсам, унинг жамолига атаб шеърлар битаман:

Юртни азиз айлаганни эъзоз айлар Ватан ҳам,

Жонин фидо айлаганни Оллоҳ асрар таним ҳам.

Меҳнат қилиб, терин тўккан ҳар боласи дер отам

Шон-шавкатга тўлди кунлар замона бўлди хотам...

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!