ЗИЁЛИЛАРГА ҒАМХЎРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини мамлакатимиз илм-фан намояндалари ва зиёлилари мамнуният билан қабул қилдилар.

Олий даргоҳда ишлайдиган ҳамма ҳам илм қилавермайди, фундаментал тадқиқотлар-монографиялар ёзавермайди.Дарслик ва ўқув қўлланмалар яратавермайди. Энди олий даргоҳда ишлаётган ҳар бир ходим муттасил илмий тадқиқот қилишга, изланишга ҳаракат қилади. Чунки у ҳар доим моддий ва маънавий рағбатга муҳтожлик сезган. Яқин йилларда давлат томонидан соҳага оид ҳеч қандай норматив ҳужжат қабул қилинган эмас эди. Истиқболда фанимизда кўтарилиш, юксалиш юз беради. Мамлакат зиёлиларининг изланиш ва ҳаракатлари фанимиз уфқларини кенгайтириб, ҳамма соҳада ижодий изланишга йўл очади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев кутаётган натижалар ўз самарасини беради. Қарорда таъкидланган депсиниш ва пасайиш (50 фоиздан пастлиги) ҳеч қачон илм соҳаси учун шу пайтгача рағбатнинг қўлланилмаганлиги натижасидир. Ўзбекистонда илмий салоҳиятли кадрларнинг хорижга кетиб қолиши ёки тадбиркорлик билан шуғулланиши, илмий ходимларга, педагогларга шарт-шароит яратилмаганлиги сабабдир.

Аждодларимизнинг ижтимоий-маънавий меросини кейинги авлодларга қолдиришни истасак, илм-фан йўлида меҳнат қилаётган ҳар бир кадрга шарт-шароит яратиш, яратган тадқиқот ишига мутаносиб ҳақ тўлашни жорий қилишдир. Бироқ, олий даргоҳда узоқ йиллар меҳнат қилса-да, ҳеч қандай илмий иш қилмаган, оммавий ахборот воситаларида иштирок этмаган, институтни кун кўриш учун восита қилиб яшаётган салоҳиятсиз кадрларнинг жавобини бериш пайти келди.

Аксинча, илм-фан йўлида жонбозлик кўрсатаётган педагогларнинг меҳнати эътироф этилиб, рағбатлантирилса у янада катта ижодий ишлар қилишга қодир бўлади. Мамлакатимизда ҳамма талабларга жавоб берадиган, ўз соҳасини яхши биладиган ёш ва катта авлод вакиллари етарли. Аммо, фундаментал тадқиқот-монография, дарслик ва ўқув қўлланма яратган ҳақиқий соҳа мутахассислари саноқли. Ҳар бир олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтларида улар озчиликни ташкил этади. Шунинг учун ҳам уларнинг меҳнатига пропорционал-мутаносиб ҳақ тўлашни кечиктирмасдан жорий қилишни тавсия этардим.Ишончим комилки, бу жараён беш-ўн йилларда ўз самарасини кўрсатади. Шунингдек, монография, дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиб, педагогика институти, университет, илмий-тадқиқот муассасаси ходими бўладими, яратилган асарлар учун моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Републикаси Фанлар Академияси ёки ОАК қошида махсус комиссия тузиб, комиссия хулосаси асосида ишлашга рағбатлантирувчи устама ҳақ тўлаш тарифини ишлаб чиқиш лозим. Қарорда шундай жумлалар бор: "Таклиф қилинаётган чора-тадбирлар Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари таркиби ва илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари ўз билимлари ва касбий кўникмаларини доимий равишда ошириб боришлари, илмий фаолиятларини олиб боришлари учун рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқилди”,-деган фикрлар ниҳоятда узоқ келажакни кўзлаб айтилган.ганимиз олий даргоҳга фақат манфаат учун келиб кетиш эмас, ёш авлодга сидқидилдан таълим-тарбия бериб, ишлаётганлар Президентимиз илгари сураётган талабга жавоб бера олсагина давлат маблағи беҳуда кетмаслиги, эзгулик учун сарфланиши, давлат ва жамиятнинг, айниқса ёш авлоднинг илмий салоҳиятини кўтаришга хизмат қилсагина тўғри сарфланишини кўзда тутишликни ёдимиздан чиқармаслигимиз керак бўлади.

Шу нуқтаи назардан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бу қарори айни жамият манфаатини ҳимоя қилишга ва уни моддий-маънавий рағбатлантиришга қаратилган қарор эканлиги айни ҳақиқатдир.

Мўмин Ҳошимхонов,

Жиззах давлат педагогика

институти, фалсафа фанлари номзоди, доцент
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига