Зарбдорда донолар танлови ўтказилди

 

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан "Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” шиори остида ўтказиб келинаётган "XXI – аср аёли” республика кўрик-танловининг нуфузи тобора ортиб бормоқда.

Шу билан бир қаторда хотин-қизлар орасидан янги-янги иқтидор эгалари кашф қилиняпти. Айнан шу маънода Зарбдор хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида кўрик-танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.

- Кечагидек ёдимда, бизнинг давримизда хотин-қизларнинг ўқиши ёки хукуматда бирор масъул лавозимларда ишлаши кишиларга қайсидир маънода ёт тушунчалар бўлган, - дейди халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши депутати Фаина Гилязитдинова.

Мазкур танловдан кўзланган асосий мақсад ҳам жамиятимиз ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, шу орқали уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашдан иборат.

Танлов иштирокчилари Холида Ўролова, Жамҳура Қобулова ҳамда Дилором Турдибековалар "Партия менинг тақдиримда”, "Партия фаолиятида ташаббусларим”, "Партия дастури ва қонунчиликка таклифлар” каби шартлар бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар. Якуний натижага кўра Жамҳура Қобулова туман босқичи ғолиби бўлиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига