Жиззахда китобхон ёшлар кўпаймоқда

Ўзбекистон "Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ш.Рашидов тумани халқ таълими бўлимигақарашли 11 умумтаълим мактабида "Китобхонлик - маънавият сарчашмасидир!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган ҳар бир ўқувчи ўзининг китобхонлик маҳоратини намоён этиши билан биргаликда ўзларининг актёрлик маҳоратини ҳам аъло даражада кўрсатиб беришди.

-Ҳарқандай бузғунчи куч ва ҳуружни юксак маънавият орқали енгиш мумкин. Шу маънода китобхонлик бугун барчамиз учун ҳаётий заруратга айланмоғи керак. – дейди мактаб директори Ҳосият Жўраева.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчилар "Энг фаол китобхон ўқувчи”, "Тариғиботчи китобхон ўқувчи”, "Китоб марафонида энг фаол қатнашган синф” номинациялари ҳамда партия томонидан турли хил китоблар жамланмаси билан тақдирланишди.

Шахноза СОАТОВА

Ўзбекистон "Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 14-04-2018, 12:15
0
25

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига