Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Манас тарихи ҳақида

Cана : 14-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Тарих   /   кўрилди: 456

Республикамиз – турли миллат ва элат вакиллари тинч-тотув истиқомат қилаётган мамлакат. Ҳамма ҳамжиҳат, дўст, ёру биродар, қўни-қўшни, ҳамфикр.

Шу жумладан қирғиз халқи ҳам бу юртни ўз ватани, ота-боболарининг қони тўкилган тупроқ деб билади. "Манас” қишлоғи ҳам кўп сонли қирғизлар истиқомат қилиб келаётган гўшалардан.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қишлоғимизда жуда катта бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда "Обод қишлоқ” дастури асосида турли ташкилотлардан ҳашарчилар келиб, бу ёғда қўлни-қўлга бериб, бир ёқадан бош чиқариб тинмай меҳнат қилмоқда. Биз мана шу обод ва озод юртда яшаганимиздан жуда бахтлимиз ва Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Қишлоғимиз бекорга "Манас” деб номланмаган. Бу ном қирғиз халқининг тарихий достони билан боғлиқ. "Манас”нинг номи қирғизлар учун ҳамиша табаррук бўлиб келган. Қадимдан Ўрхун, Олтой, Энасой, Олатоғни макон тутган, кўп асрлардан буён зўр курашларни,қирғинбаротларни бошдан кечирган ота-боболаримиз улкан миноралар, кўркам шаҳарлар, мустаҳкам қалъалар қуришга имкон топмади. Улар она юртни ёвдан ҳимоя қилиб, от ёлида гурунг қуриб, ажойиб сўзлар воситаси билан ўзига хос ёдгорлик бунёд етди. Улуғ шоирлар, ажойиб достончилар, шеърий мисраларни авлоддан авлодга маънавий мерос қилиб, гард ва ғубор қўндирмай йигирма биринчи асргача олиб келишди.

"Манас” - табаррук сўзлар гавҳаридан иборат буюк достон. Унда элнинг тарихи, қувонч ва қайғуси, омонликҳамда ёмонлик, ғаройиб тақдирлар ўз ифодасини топган. Амалга ошган орзулар, поёнига етмай қолган тилаклар, элу элатнинг дарду ҳасрати мунгли бир қўшиқдай акс-садо бериб туради.

У кўп ирмоқ, ўзанларни ўзига бириктирган теран дарёга ўхшайди. Шунинг учун юз берган воқеа, яхлит бир халқнинг бошиданўтказган тарихий кечинмаларни ўзида тўкис ёритгани билан ажралиб туради.

Ўша даврда Ўғисхон деган хон бўлган. Унинг Аланчахон ўғлидан Байғурхон, ундан Тубайхон, ундан Кўчайхун, ундан эса Нўғайхон таралган эди. Нўғайхоннинг Ўразали, Усан, Бой, Жақип деган тўрт ўғли бўлган. Жақипнинг ўғли эса Манас. Унинг дунёга келиши халқ учун катта бахт олиб келди. Манас жуда кўп душманлар - хитой, қалмоқ, манжулар билан курашиб, ота макони Олатоғни душманлардан халос этди. Бу достон нафақат қирғиз халқи, балки бутун туркий миллатларнинг севимли достонидир. Унда туркий халқларга мансуб урф-одатлар, маросимлар, мусобақалар, қуда-андачилик, дўстона муносабатлар акс эттирилган.

Жумагул Сатторова

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!