Жиззахда соғлиқни сақлаш соҳасида муаммоларни бартараф этиш бўйича йиғилиш ўтказилди

 

Буган Жиззах вилоят
ҳокимлигида вилоят соғлиқни сақлаш тизими ҳолатини ҳамда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам сифатини ўрганиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича ўтказилган ўрганиш якунлари ва амалга ошириладиган вазифалар хусусида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрь кунидаги Олий Мажлисга мурожаатномасида ҳамда 2018 йил 3 январь куни йиғилишда берилган топшириқлари ижросини ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш, билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси шаҳар ва туманларнинг тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги муассасаларда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорат инспекцияси бошлиғи Ш.Нишонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қўмита раиси И.Хажиевларсўзга чиқишди.

Хусусан, маърузачилар вилоятда тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни аниқлаш ва уларни ўзлари яшаётган ҳудудлардаги туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пунктларига амалиёт ўташга жалб этишни, стационар хизмат иш фаолиятини самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят даволаш-профилактика муассасалари малакали мутахассисларини туман тиббиёт бирлашмаси стационар бўлимларида маҳорат дарслари ўтиш учун режа жадвалини ишлаб чиқиш каби масалалар ҳақида сўз юритишди.

 

Вилоят ҳокимлиги

Ахборот хизмати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига