Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда таниқли журналист ёшларга китоб совға қилди

Жиззахда таниқли журналист ёшларга китоб совға қилди

Cана : 16-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маданият   /   кўрилди: 181

 

Таниқли журналист, ҳозирда «Педагог минбари» илмий-педагогик, методик, маънавий-маърифий журналининг бош муҳаррири Абдулҳамид Мухторов Болғали қишлоғидаги 67-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ва ўқитувчилар жамоасининг меҳмони бўлди. А.Мухторов шу қишлоқда туғилиб, ушбу қишлоқ мактабида таҳсил олиб, улғайган.

 

Ҳамюртимиз бадиий ижодга, журналистликка ихлосманд инсон. У Ўзбекистон миллий университетининг фалсафа факультетида ўқиди ва дорилфунунни битириб, меҳнат фаолиятини «Маърифат» газетаси таҳририятида мухбирликдан бошлаган. 2004 – 2006 йиллар «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси таҳририятида ижтимоий ҳаёт бўлимини бошқарди. 2006 – 2007 йиллар «Болалар спорти» журналининг бош муҳаррири вазифасида фаолият кўрсатди. 2007 – 2009 йиллар Олий журналистика курсида таҳсил олди.

2007 йил А.Мухторов ноширлик хизматига ўтиб, 2007 – 2011 йиллар «Тафаккур» нашриётининг директори вазифасида ишлаб, бу соҳада ҳам фаолиятининг янги қирраларини намоён этабилди. Изланувчан ижодкор китобхонларга «Сўнгги қўнғироқдан кейин» номли публицистик мақолалар тўплами, «Менинг тасаввурим» номли ҳажвиялар мажмуасини ҳадя этди.

Абдулҳамид Мухторов ўзи таҳсил олган қадрдон мактабига ташриф буюриб, мактаб жамоаси билан дилдан суҳбат қурди, устозлари дуосини олди ва мактаб кутубхонасига 140 донадан ошиқ китоблар ҳадя этди. Улар орасида «Буюк салоҳият соҳиби – ёҳуд Темурбек», «Амир Темур чет элликлар нигоҳида», «Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати», «Географик кашфиётлар», «Хамса ҳайратлари», Гулханий, Абдурауф Фитрат, Муқимий, Лев Толстой, Иброҳим Карим, Тўлқин Ҳайит, Муҳаммад Али, Сирожиддин Саййид, Саъдулла Сиёев, Яйра Саъдуллаева каби ижодкорларнинг асарлари мавжуд.

 

А. АБДИЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!