Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда миллий санъат фестивали ўтказилди (фото)

Жиззахда миллий санъат фестивали ўтказилди (фото)

Cана : 16-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Видео, Маданият, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 229

 

Шу номда ЎзМТДП Дўстлик туман кенгаши томонидан тумандаги 1-умумтаълим мактабида миллий санъат фестивали ташкил этилди.

Унда партия фаоллари, ўқитувчилар ва ўқувчи-ёшлар, фолклор ва бадиий жамоалар, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Фестивалдан кўзланган мақсад ёшларни ҳақиқий миллий санъатимизни англашга ўргатиш, уларнинг эстетик оламини соғлом асосда шакллантириш ҳамда уларда оммавий маданиятга қарши курашувчи иммунитет ҳосил қилиш, ўзбек халқининг миллий ва амалий санъатини ўз ҳолича сақлаб қолиш, шу билан бирга ёшлар орасидан янги иқтидор эгаларини кашф қилишдан иборатдир. 

IMG_9622.JPG

Қайд этилганидек, миллий қадриятларимизни эъзозлаш, глобаллашув даврида халқимиз, айниқса, ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишда санъатнинг ўрни беқиёсдир. Санъат – инсон қалбида эзгу фазилатларни камол топтиришда муҳим воситадир. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев зиёлилар билан бўлиб ўтган учрашувда таъкидлаганидек "...Чекка-чекка ҳудудларимизда ҳам иқтидорли ёшлар кўп. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижодий камолоти учун ёрдам бериш доимий вазифамиз бўлиши керак. Балки, уларнинг барчаси ҳам катта санъаткор  бўлиб етишмас, лекин мусиқага, санъатга меҳр бериб улғаяди ва бундай йигит-қизлардан ёмонлик чиқмайди”.

1.jpg 

– Санъат чин маънода фидойиликни ҳалол меҳнатни талаб этади. Кейинги йилларда ёшларнинг мусиқий диди, бадиий савиясини тобора юксалтириш, мусиқа таълимини сифат ва мазмун жиҳатдан янги, юқори босқичда ташкил этиш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда, – дейди ЎзМТДП Дўстлик туман кенгаши етакчи мутахассиси Наргиза Холбоева. – Аммо, бу борада амалга оширилаётган ишларнинг ҳаммаси ҳам талаб даражасидами?! Мазкур саволларга жавоб олиш ва жамоатчилик орасида бу муаммоларга қарши курашиш "кайфияти”ни уйғотиш мақсадида тадбирда партия Марказий Кенгаши томонидан махсус тайёрланган "Болалар қўшиқлари қани?” номли видеороликни йиғилганлар эътиборига ҳавола этдик. Унда акс этган салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан турли фикр - мулоҳазалар билдирилди. Бундан ташқари ота-оналар ўртасида айнан ушбу видеороликда илгари сурилган мақсад  - вазифалардан келиб чиқиб сўровномалар ўтказдик.

IMG_9873.JPG

Фестивалда фолклор ва бадиий жамоалар ҳамда ўқувчи ёшлар томонидан халқимизнинг "Олтин мероси”дан жой эгаллаган, аммо минг афсуски бугунги кунда унутилиш арафасида турган халқ оғзаки ижодидан намуналар айтилди, миллий чолғулардан кишини ўзига чорловчи куйлар янгради.

IMG_9867.JPG

Дарҳақиқат, миллий халқ чолғулари чинакам мўжиза. Улардан таралаётган куйлар кишини ҳаёлотга чорлайди. Мусиқа инсон руҳиятига ҳаётбахш куч бера оладиган жон озиғидир. Мусиқада миллат руҳи мужассам. У инсонни гўзаллик, нафосат ва эзгуликка ошно этади. Халқ оғзаки ижоди доимо халқнинг бадиий тарихи, миллий ва маданий қадриятларининг сарчашмаси бўлиб келмоқда. 

IMG_0119.JPG

– Аждодларимиздан мерос халқ қўшиқлари – алла, лапар, ўлан ва айтишувларда миллатимизнинг жўшқин ижодий руҳи, эзгу интилишлари, орзу мақсадлари мужассам. Халқ қўшиқларини тинглар эканмиз, толиққан руҳимиз тетиклашиб, кўтаринкилик, ўзимизга бўлган ишонч ва ғайрат ҳисса янада ортиб боради, – дейди 1-умумтаълим мактаби мусиқа фани ўқитувчиси Шохсанам Қобилова. – Шу маънода номоддий меросимизни асраш, уни бойитиш ва келажак авлодга етказиш, ёш авлодда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини мустаҳкамлаш, аждодлардан фаҳрланиш ҳиссини уйғотиш бугунги кунда биз педагоглар олдида турган устувор вазифалардан ҳисобланади. Ота-боболаримиздан авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ўзбек миллий санъатини келажак авлодга етказиш эса барчамизнинг бурчимиздир.

IMG_9661.JPG

Миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъати ҳамда кўп асрлик анъаналарини сақлаб қолиш, янада ривожлантириш - ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан бошланади. Фестивал доирасида мактаб ўқувчиларининг миллий ҳунармандчиликнинг кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги, гиламдўзлик, дўппидўзлик, қуроқчилик, сандиқчилик ҳамда тўқувчилик йўналишлари бўйича кўргазмалари намойиш этилди. 

IMG_9647.JPG

- Фестивални кузата туриб ўзимни ўзга оламга тушиб қолгандек ҳис қилдим. Мажозий маънода айтганда бу каби миллий санъат фестивалларига кўп пул сарфлаб ҳам кириб бўлмайди. Сабаби, киришимиз учун аввало улар бугунгиси каби ташкил этилиши керак, -  дейди Дўстлик туман Хотин қизлар кўмитаси раиси Малика Қудратова. - Ўзбек миллий санъатини сақлаб қолиш, ўсиб келаётган ўғил-қизларни айнан шу руҳда тарбиялашга қаратилган бу каби фестивал ва тарғибот тадбирларининг кўлами янада кенгайтирилса ёшлар орасидан истеъдод эгаларини кашф қилган бўлардик.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бу каби фестивалларнинг ташкил этилиши ёшлар қалбида бугунги фаровон ҳаётимизга шукроналик ҳиссининг ортишига шунингдек, миллий санъат ва қадриятларимизни асраб авайлашга бўлган даҳлдорликни янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Якунда фаол ёшлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

IMG_0235.JPG

 


Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП  вилоят

Кенгаши матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!