Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахдаги интернетда кўплаб муҳокамага сабаб бўлган 39-сонли “Наврўз” мактабгача таълим муассасаси ўрганилди (фото)

Жиззахдаги интернетда кўплаб муҳокамага сабаб бўлган 39-сонли “Наврўз” мактабгача таълим муассасаси ўрганилди (фото)

Cана : 16-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Видео   /   кўрилди: 488

 

Ўзбекистон "Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар Кенгаши, "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Жиззах шаҳар бўлими, Мактабгача таълим муассасаси Жиззах шаҳар бўлими биланҳамкорликда ишчи гуруҳи 39-сонли "Наврўз” мактабгача таълим муассаси ўрганилди.

Мазкур ишчи гуруҳ томонидан 39-сонли мактабгача таълим муассасасининг фаолияти ўрганиб чиқилганда қатор камчиликлар мавжудлиги аниқланди. 280 нафар тарбияланувчига мўлжалланган мактабгача таълим муассасасида хозирги кунда
450 нафар болалар тарбияланиб келинмо
қда. Тарбияланувчилар сонининг
санитария-гигиена талабларига мос эмаслиги, ўз навбатида бир
қатор камчиликларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, МТМда 12 та гуруҳ бўлиб, ҳар бир гуруҳда 40-45 нафардан болалар тарбияланиб келинмоқда. Ваҳоланки ушби гурухлар 25 нафар болаларга мўлжалланиб жиҳозланган. Жумладан 45 нафар болалар тарбияланаётган бир қанча гуруҳларнинг дам олиш хонасида 25 та ўринга мўлжалланган. Бундай ҳолат болажонлар учун ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. 1 та болага мўлжалланган ётоқ ўрнига 2 та болаларнинг ухлашига тўғри келади. Болаларнинг овқатланиниш хонасида ўриндиқлар сони етарли даражада эмас. Натижада айрим болалар туриб овқатланишмоқда. Болаларнинг ўйин хонасида ҳам аҳвол кўнгилдагидек эмас. Болалар ўйнаш учун етарли даражада юмшоқ ўйинчоқлар билан таъминланмаган. Мавжуд юмшоқ ўйинчоқлар ҳам хизмат муддатини ўтаб бўлган.

Бундан ташқари мактабгача таълим муассасасига 3 ой муддатгача келмаган болаларни тиббий кўрикдан ўтказишни назорат қилиб бориладиган дафтарларинг юритилиши ҳам талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги аниқланди.

Болаларни тарбия қилиб келаётган тарбиячиларнинг иш малакаси қониқарсиз. Мактабгача таълим муассасасининг хоналаридаги тиббий бурчакларида зарур
дори-дармонлар жойлаштирилмаган. Мавжуд дориларнинг ҳам яроқлилик муддати тугаганлиги, ишчи гурухнинг эътиборни тортди. Қолаверса, болаларнинг чўмилишлари ва ювинишлари жараёнида шахсий гигиена қоидаларига риояқилинмайди.

Мазкур салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан ишчи гуруҳ томонидан мактабгача таълим муассасаси раҳбариятига керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

 

 

 

Ўктам ҚУРБОНОВ

Ўзбекистон "Адолат” СДП

Жиззах шаҳар Кенгаши раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!