Жиззахда 17 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 апрель куниЖиззах вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғли жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг 2100 метрдан баланд ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
,Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди