Форишнинг “Оқтом ” қишлоғида қилинган ишлар ҳақида батафсил

 

Фориш туманида
бу йил 2 та, келгуси йилда 3 та қишлоқ «Обод қишлоқ» дастури доирасида гўзал ва обод масканга айлантирилади.

 

Яқинда «Оқтом» маҳалласида «Обод қишлоқ» Дастури доирасида ишлар амалга оширилди.

Бу маҳаллада дастур доирасида маҳалла гузари қурилди. Маҳалла ҳудудидаги барча хонадонлар таъмирланиб, қиёфаси тубдан ўзгарди, 13 та кам таъминланган оилалар хонадонлари бепул таъмирланиб, том қисмларига шифер қоқилди. Аҳолини электр энергияси билан таъминловчи 145 та эскирган ёғоч таянчлар бетон таянчларга алмаштирилди. Маҳалла ҳудудидаги туманнинг рамзий дарвозаси атрофи ободонлаштирилиб, гулзорга айлантирилди. Аҳоли хонадонлари томорқасига экиш учун 2500 та турли мевали кўчатлар бепул тарқатилди. Бир сўз билан айтганда «Обод қишлоқ» дастури юртимиз қишлоқларини шаҳарлардан қолишмайдиган манзилга айлантиришда муҳим ўрин тутади.

Рашид КАРИМОВ

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 17-04-2018, 11:34
0
27

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига