Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Арнасойда ёшларга ўн кунда 1500 дан ортиқ китоб тарқатилди

Арнасойда ёшларга ўн кунда 1500 дан ортиқ китоб тарқатилди

Cана : 17-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маданият   /   кўрилди: 369

Арнасой туман Ахборот ресурс маркази ва ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги 21 та умумталим мактабларида "Китоблар карвони” акцияси доирасида китобхонлик тарғиботи ўтказилди.

 

 10 кунлик тарғибот давомида ўқувчилар 350 турдаги 1500 дан ортиқ китобни харид қилиб, мактаб кутубхоналари фондига ўз ҳиссаларини қўшишди.

– Халқимизнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришда китоб тарғиботи тадбирининг ўрни ошиб бормоқда, – дейди туман АРМ раҳбари Зулфия Қўзибоева.

Тадбир доирасида ташкиллаштирилган "Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик танловида 5-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Нафиса Мардиева, оилалар ўртасида ўтказилган "Китобхон оила” кўрик танловида 11-мактабнинг Усмоновалар оиласи ҳамда мактаб кутубхоначилари ўртасида ўтказилган "Китобхон мактаб” кўрик-танловида 11-умумтаълим мактабининг кутубхоначиси Озода Боқиевалар ғолиб бўлишди.

Танловғолиблари диплом ва фахрий ёрлиқ ҳамда энг сара китоблар тўплами билан тақдирланишди.

 

 

Бобур Аюбов

ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши

"Ёшлар қаноти” етакчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!