“Солиқ билимлари болаларга” кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди (Фото)

Солиқларни мунтазам тўлаб бориш юртимизда яшовчи ҳар бир инсоннинг конституцион бурчи. Демак, ёшларга солиқ ва у нималарга сарфланиши тўғрисида тушунчалар бериш муҳим аҳамиятга эга. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ўқувчиларнинг "Солиқ билимлари – болаларга” мавзусидаги ижодий ишлари кўрик-танловини ўтказишдан мақсад эса ёш авлодда солиқ маданиятини шакллантириш, фуқароларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва бурчлари нималардан иборатлигини англатиш ва уларнинг ижодий маҳоратини янада оширишдан иборат.

Ушбу кўрик-танловнинг  Жиззах шаҳридабўлиб ўтган вилоят босқичида шаҳар ва туманларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ўзаро беллашдилар. 1-4-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири” номинациясида болаларнинг солиқ ҳақидаги тасаввурлари расмларда жонланди.

– Солиқлар вақтида тўланса, юртимизда барака бўлишини биламиз. Шу боис мен ўзим чизган суратда солиқ тўлашнинг аҳамиятини Жиззах вилоятининг "Манас қишлоғида амалга оширилган ишлар мисолидаги суратимда  акс эттиришга ҳаракат қилдим, – дейди танлов ғолибларидан бири Фирдавс Худойқулов.

5-9 синф ўқувчилари ўз ҳикояларида солиқ мавзусини акс эттиришга интилдилар. "Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати” мавзуси эса академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ёзган иншоларнинг бош ғояси бўлди. Бундан ташқари, улар "Солиқлар нималарга тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзусида компьютер тақдимотини тайёрлаб, йиғилганлар ҳукмига ҳавола этишди.

Танловнинг якуний  босқичида умумтаълим мактаблари 1- 4 синф ўқувчилари "Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири” ҳамда 5-9 синф ўқувчилари "Солиқ мавсусининг ҳикояларда акс эттирилиши” наминацияларида  Жиззах  шахрининг  халқ  таълига  қарашли 22-мактабнинг  3-А синф ўқувчиси Фирдавс Худойқулов, 7 мактабнинг 7- синф Жавлон Абдурахмонов мазкур танлов ғолиблари деб топилди ва улар республиқа босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида "Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсати мавзусидаги энг яхши иншо, "Солиқлар нималарга тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзусидаги компьтер тақдимоти йўналишида Жиззах шаҳридаги педагогика коллеж талабаси Шахноза Абдурасулова  ва Жиззах ҳуқуқшунослик коллежи талабаси Ислом Эргашев танлов ғолиблари деб топилди ва республика босқичида босқичида қатнашиш учун йўлланма олдилар.

Юқори савияда ўтказилган кўрик танловда иштирокчиларига вилоят ДСБ бошлиғининг эсталик совғалари берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жиззах вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

  dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига