Жиззахдаги “Атхам ота” зиёратгоҳи ободонлаштирилди

 

ЎзМТДП Шароф Рашидов туман Кенгаши "Ёшлар қаноти” томонидан тумандаги "Атхам ота” зиёратгоҳида "Тарихдан содо берувчи обод гўшалар” шиори остида акция ташкил этилди. Унда партия ходимлари, депутатлар, фаол ёшлар ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этди.

- Юртимизда кўплаб маданий меърос объектлари, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар мавжуд. Аммо, мазкур объектлар тўғрисида минг афсуси хорижий сайёҳлар тугул маҳаллий аҳолининг ўзи ҳам етарли маълумотларга эга эмас, - дейди ЎзМТДП Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси Дурдона Абдуалиева. - Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари, шунингдек ижтимоий тармоқларда фақатгина кўзга кўринган тарихий обидалар, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар тўғрисида кўп гапирамиз. Чекка-чекка ҳудудлардаги объектларга бориб, шу аснода тарихини яқиндан ўрганиб, бу ҳақда жамоатчиликни бохабар қилишимиз лозим.

Акцияда зиёратгоҳ ободонлаштирилди. Ҳудуд бегона ўтлардан тозаланиб, дарахтлар ости юмшатилиб, оқланди. Йўл четларига гул кўчатлари экилди.

Зиёратгоҳ ҳақида

"Атхам ота” (иккинчи номи Оқтош ота) зиёратгоҳи Ш.Рашидов тумани "Яхтанглик” МФЙда жойлашган. Маҳаллий аҳолининг айтишича зиёратгоҳ тарихи Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в)га бориб тақалади. Ривоятларга кўра бу инсон (Атхам ота) Пайғамбаримизнингҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ул зодни таъқиб остига олган душман қўшинини ўзига эргаштириб, йўлдан адаштиришга эришган. Сўнгра бир ўзи ёвга қарши жанг олиб борган. Узоқ давом этган жангда ҳолсизланиб қолган. Таъқиб остида шу жойгача етиб келгач душманларнинг қўлига тушиб қолган. Шавқатсиз ёв шу ердаги катта оқ тош устида ул зод (Атхам ота)нинг бошини танасидан жудо қилган. Бу кишининг кўрсатган қаҳрамонлиги эвазига Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) омон қолган экан...

Зиёратгоҳ тарихи ҳақида ушбу қизиқарли маълумотларни тинглаб, беиҳтиёр ўйга толасан киши – биз яшаб турган ҳудуд ва чор атрофимиздаги мана шундай муҳим аҳамиятга эга объектлар, уларнинг тарихи тўғрисида нималарни биламиз!? Мазкур саволларга партиямизнинг "Ёшлар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган ўз номига мос ушбу акция орқали жавоб топишда давом этамиз!

 

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП вилоят Кенгаши

матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига