Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Сурияга йўл олган жиззахлик йигит Грузияда қўлга олинди (видео)

Сурияга йўл олган жиззахлик йигит Грузияда қўлга олинди (видео)

Cана : 22-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Видео   /   кўрилди: 390

 Фото: «Ўзбекистон 24»

Жиззахлик Каримжон Қодиров дастлаб Россияга ишлаш учун бориб, у ерда террорни тарғиб қилувчиларнинг таъсирига тушиб қолади ҳамда уларнинг тарғиботи билан қисқа муддат шуғулланиб ҳам келади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Шундан кейин унга Сурияда террорчилар сафига келиб қўшилиш таклифи ҳамда йўл харажатлари учун 1000 доллар миқдорида маблағ ва қалбаки паспорт юборилади.

Қалбаки паспорт билан Туркия орқали Сурияга кетаётган Каримжон Қодировни Туркия ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари Грузияга «депорт» қилади. У бу ҳақда раҳнамоларини хабардор қилганида эса, улар Грузияда кутиб туриши кераклигини айтади.

Каримжон Қодиров Грузияда унга юборилган Қирғизистоннинг қалбаки фуқаролик паспорти билан яна ўз йўлида давом этиш ҳаракатида бўлганида Ўзбекистон ҳамда Грузия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳамкорлигида қўлга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланган Қодиров Каримжон Раҳимжон ўғли ҳозирда УЯ 64/47 да қамоқ жазосини ўтамоқда. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!