Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказилди

Жиззахда тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказилди

Cана : 23-04-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 207

Ўзбекистон "Адолат” СДП вилоят Кенгаши тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказилди.

 

Учрашув соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасидаги ислоҳотлар бўйича ўтказилди.

 

Давра суҳбатида партиянинг вилоят Кенгаши раиси О.Шукуров оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш, бирламчи тиббиёт тизимини янада яхшилаш, аҳолини сифатли ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш борасидаги ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳозирги кунда долзарб эканлиги хусусида сўз юритди.

 

- Ушбу йиғилишда барчамизни ўйлантираётган, халқимизнингҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалар кўтарилди, - дейди Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах вилоят филиали директори Даврон Тулаганов.

Тадбир сўнгида 12 нафар тиббиёт ҳодими партия аъзолигига қабулқилинди ҳамда партиянинг аъзолик гувоҳномалари тайёрланиб уларга топширилди.

Достон ЗОКИРОВ

Ўзбекистон "Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!