Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Форишда соғлиқни сақлаш соҳаси аҳволи қандай?

Форишда соғлиқни сақлаш соҳаси аҳволи қандай?

Cана : 25-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Саломатлик   /   кўрилди: 445

 

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги қонунида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантириш кўзда тутилган.

 

Хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизими йўлга қўйилган. Уларга барча турдаги солиқлар ва қатор мажбурий тўловлар, шунингдек, четдан олиб келинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар учун божхона тўловларидан озод этиш бўйича имтиёзлр берилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантиришнинг асосий йўналиши ва вазифалари қаторида хусусий тиббиёт муассасалари ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий юқори технологиялари усулларини кенг қўллаган ҳолда, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларга кредит ажратиш ва молиявий ёрдам кўрсатиш, хусусий тиббиёт соҳасига хорижий инвестициялар ва малакали мутахассисларни жалб қилиш, тиббий хизматлар экспортини кенгайтириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бозори инфратузилмасини ривожлантириш белгиланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, мазкур қарорда соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини янада кенгайтириш кўзда тутилган. Хусусан, айни пайтгача хусусий тиббиёт муассасаларига 177 турдаги тиббий хизматларнинг атиги 50 тасига рухсат этилган бўлиб, қолганлари тақиқланган эди. Мазкур қарорга биноан, энди уларга тиббий хизматларнинг деярли барча турларини кўрсатишга рухсат этилди.

Мазкур қарор хусусий тиббиёт муассасаларига кенг кўламли имтиёз ва преференциялар берилгани билан ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Жумладан, хусусий тиббиёт муассасалар 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.

Жорий йилдан бошлаб туманимизда ҳам аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмати сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида биринчи хусусий тиббиёт муассасаси – «Марғиёна» хусусий корхонасига қарашли кўп тармоқли поликлиника ўз фаолиятини бошлади. Поликлиникада амбулатор жарроҳлиги, акушер-гинеколог кўриги, ултратовуш текшируви, қулоқ, бурун, томоқ, хасталикларини ташхислаш ва умуртқа ва диск чурраларини (грижа) даволаш, терапевтик хасталикларни аниқлаш ва даволаш йўлга қўйилган. Бундан ташқари поликлиникада қон ва пешобнинг клиник, биохимик текшируви ҳам ўтказилади.

Тиббиёт муассасида Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган, белни ҳам узунасига, ҳам кўндалангига чўзувчи, биологик актив нуқталарни махсус дастур асосида уқаловчи кўп функцияли Дзинда аппарати ишлаб турибди. Беморлар 10 дан ортиқ физиотерапевтик аппаратлар ёрдамида ҳамда парафин билан ҳам даволанмоқдалар.

Барча жиҳозлар дид билан қўйилган, касалхонага кириб келаётган ҳар бир беморни ҳамширалар илиқ табассум ва ширин сўз билан қарши олишиданоқдардингиз енгиллашади. Беморларга эрталаб нонушта ва икки маҳал иссиқовқат берилади.

- Айни кунда тиббиёт муассасамизда бир йўла 14 нафар бемор даволанади, - дейди тиббиёт муассасаси раҳбари Авазхон Бегиев. – Яқин вақт ичида даволаш ўрнини 30 тага етказиб, тиббиёт муассасамиз фаолиятини кенгайтиришни асосий вазифа қилиб қўйганмиз. Халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни бурчимиз деб билган ҳолда иш тутаётганимиз боис даволанаётган ҳар бир бемор муассасамиздан мамнун ҳолда чиқиб кетяпти.

Мазкур хусусий тиббиёт муассасасининг ишга туширилиши натижасида 11 нафар ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлдилар. Тиббиёт муассасаси жамоаси давлатимиз раҳбарининг ушбу қароридан руҳланиб, фаолиятини кучайтирш, моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш, тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган хизматлар кўлами ва турларини кенгайтириш йўлида бор имкониятларни ишга солишяпти.

Рашид КАРИМОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!