Жиззахда сиёсий таълим маркази давра суҳбати ўтказди

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан вилоят Қишлоқ ва сув ҳўжалиги бошқармаси қошидаги бошланғич партия ташкилоти мажлислар залида "2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат Дастури мазмун-моҳияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда вилоят Қишлоқ ва сув ҳўжалиги бошқармаси қошидаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари, партия электорати вакиллари ҳамда O‘zLiDeP вилоят ва шаҳар Кенгаши ходимлари иштирок этишди.

Тадбир якунида партия сафига ўтиш истагидаги 12 нафар кишига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Шу ўринда партиямиз сафларига янгидан қўшилган инсонларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутсак.

Жўраев Диёр - Ш.Рашидов туман Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси:

- Очиғи, O‘zLiDeP партиясига аъзо бўлишга иккиланиб турган эдим. Сабаби мен бу партияни фақатгина тадбиркор, ишбилармонлар ва фермерларнинг манфаатларини илгари суради деб ўйлаган эканман. Партияга аъзо бўлишдан олдин сайловолди дастури билан танишиб чиқдим, партия томонидан ташкил этилган тадбирлар, ўқув-семинарларига қатнашиб кўргач фикрим ўзгарди. Энди мен ҳам O‘zLiDeP аъзосиман!

Алтмишева Ирода - Жиззах Политехника институти 3 босқич талабаси:

- Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар ва аёлларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига, қобилият ва истеъдодларини намоён этишлари учун кўмаклашувчи кўплаб жамоат ташкилотлари мавжуд. Лекин O‘zLiDeP партиясининг улар орасида ўзига ҳос ўрни ва мавқеи бор деб ҳисоблайман.

Бугунги давра суҳбатида юртимизда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат Дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан бохабар бўлдик. Бундан ташқари партия томонидан амалга ошириб келинаётган бир қатор лойиҳалар ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлдик.

O‘zLiDeP вилояти Кенгаши ҳузуридаги

Сиёсий таълим маркази раҳбари:

Ш.Мамарахимов
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 27 04 2018 йил
0
85

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига