Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Партиямиз “илдиз”лари бақувватми?

Партиямиз “илдиз”лари бақувватми?

сана : 28-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 180

ЎзМТДП вилояти кенгаши томонидан "Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янги босқичга кўтаришдаги асосий вазифалар” мавзуида ўқув семинар ташкил этилди.

 

Унда партиянинг вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари ходимлари, БПТ раислари ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

IMG_1960.JPG

Ўқув-семинарининг биринчи қисмида иштирокчиларга БПТни ташкил этишнинг қонуний ва ҳуқуқий асослари, партия сафига янги аъзоларни жалб қилиш, БПТнинг вазифалари ва ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида зарур маълумотлар берилди.

Қайд этилганидек, сиёсий партия жамиятда мустаҳкам ўрин топиши учун электорат манфаатларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган ҳаётий таклифларни илгари суриши ва уларни амалга ошириш йўлида изчил ишларни олиб бориши зарур.

IMG_1967.JPG

Бу жараёнда, бошланғич ташкилотлар фаолияти муҳим ўрин тутади. Чунки, БПТ электорат билан бевосита алоқада бўлади, аҳолини ўйлантираётган масалаларни яхши билади. Шу йўл орқали, қуйи бўғин фаолиятини кучайтириш орқали сиёсий партия ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш йўлида самарали натижаларга эришиши мумкин.

IMG_1898.JPG

– Бошланғич партия ташкилоти бу – фуқароларни ўзаро манфаатлар, қарашлар умумийлиги асосида ҳудудий, ишлаб чиқариш муассасаларида бирлаштирган сиёсий партия ташкилотларининг бошланғич ячейкасидир, - дейди партия вилоят кенгаши бош мутахассиси Орифхўжа Мелиев. – Айнан шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки сиёсий партиялар фаолиятининг самарадорлиги, халқ орасидаги ўрни, нуфузи ҳамда таъсири унинг ҳудудлардаги бошланғич ташкилотларининг фаолияти қай даражада йўлга қўйилганлиги билан бевосита боғлиқдир. БПТ раисларининг билими ва сиёсий саводхонлигини янада ошириш, уларга кенг имкониятлар яратиб бериш нафақат ўз устида ишлашига туртки бўлади ва ҳар бир ишга масъулиятли ёндашувга ундайди. Шу боисдан, бошланғич ташкилотларида иш олиб бораётган фаоллар билан мунтазам алоқада бўлган ҳолда фикр алмашиб туришимиз зарур.

IMG_1824.JPG

Семинарнинг 2 қисми БПТнинг вазифаларига бағишланди. Унда иштирокчилар 3 гуруҳга бўлиниб машғулотларга киришди. Бунда, "Бирлик” гуруҳи "БПТ ташкил этишдаги муаммо ва камчиликлар” мавзусида, "Илдиз” гуруҳи "БПТ ва уларнинг аъзолари билан ишлашда юзага келаётган муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш усуллари” мавзусида тақдимот қилган бўлса, "Ташаббускор” гуруҳи эса "БПТ фаолиятини такомиллаштиришдаги муаммо ва камчиликлар” мавзуси бўйича БПТ фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан янги ташаббусларни илгари сурдилар. Тақдимот жараёнлари қизғин савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой бўлди.

IMG_1814.JPG

- Биз бежизга гуруҳимизни "Илдиз” деб номламадик. Агар партияни улкан бир "мевали дарахт” деб оладиган бўлсак, бошланғич партия ташкилотларини эса бу дарахтнинг илдизи дея бемалол айта оламиз, - дейди "Илдиз” гуруҳи аъзоси Мингжигит Холбеков. - Сабаби, БПТ партиянинг асосий бўғини ҳисобланади. Бу илдиз қанчалик бақувват бўлса, дарахт шунчалик мустаҳкам ва серҳосил бўлади.

IMG_1872.JPG

Ўқув семинарни ташкил этишдан кўзланган мақсад партиянинг қуйи бўғинлари, аҳоли билан энг кўп мулоқотда бўладиган бошланғич партия ташкилотларининг ташкилий асосларини мустаҳкамлаш, ҳужжатлар билан ишлаш юзасидан таклифлар беришдан иборатдир. Шу орқали БПТ фаолиятини янги босқичга кўтариш ва партия ғояларига хайрихоҳлар сонини янада оширишга эришиш мумкин.

 

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП  вилоят кенгаши

матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!