Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда 20 та жаҳон ва ўзбек дурдона асарлари саҳнада намойиш этилди

Жиззахда 20 та жаҳон ва ўзбек дурдона асарлари саҳнада намойиш этилди

сана : 30-04-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маданият   /   кўрилди: 129

Арнасой тумани Халқ таълими бўлимига қарашли АРМ ва ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши ҳамкорлигида 8-умумтаълим мактабида "Ёш китобхон” танлови ўтказилди.

 

Китобхонлик борасидаги беллашув ёшларни миллий ва жаҳон адабиётлари, илмий-оммабоп қўлланмалари орқали улар қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларни шакллантириш, меҳр ва муҳаббат туйғуларини уйғотиш мақсадида тумандаги барча умумтаълим мактаблари иштирокида 2 та шарт юзасидан беллашдилар.

Айниқса иштирокчилар 20 та Жаҳон ва Ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан саҳна кўринишлари орқали буюк асарларни қай даража ўқиб ўрганганлиги уларнинг тафаккури йўлида мушоҳада чорлаганликлари қайд этилди.

11-мактаб ўқувчилари тамонидан Абдулла Аҳмаднинг "Ҳамият” ҳикояси, 6-мактаб ўқувчилари тамонидан Абдулла Қаҳҳорнинг "Даҳшат” ҳикояси, 7-мактаб ўқувчилари тамонидан Абдулла Қодирийнинг "Меҳробдан чаён” асарлари ўқувчилар олқишига сазовар бўлди.

Халқимизнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришда "Ёш китобхон” танловининг ўрни ошиб бормоқда. - дейди ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши раиси Р.Нурматов – шунингдек ушбу тадбир Юртбошимиз томонидан адабиётни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва эришилаётган натижаларни кенг жамоатчиликка етказиш, халқимиз, жумладан, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, ижодкорлар ва китобхонлар ўртасидаги мулоқотни яхшилаш, китобга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплашда ўз самараларини бераётир.

Дархақиқат, китоб билим манбаидир. Негаки ўз тафаккуримизнинг теран илдизлари мустаҳкам пойдевори бўлган илм, албатда китоб орқали юксалади.

Киши маънавиятини шаклланишида китобнинг ўрни муҳим аҳамият касб этиши, ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси одоб ахлоқи, кўча куйда ўзини тутиши ҳамда фикрлаш қобилятининг мустаҳкамлиги йўлида маёқ вазифани ўташи баробарида 1-ўринни 11-мактаб, 2-ўринни 6-мактаб ва 3-ўринни 7 мактаб ўқувчилари эгаллашди.

 

ЗулфияҚўзибоева

Арнасой туман Халқ таълими

бўлимигақарашли АРМ раҳбари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!