Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахлик миннатдор талабалар

Жиззахлик миннатдор талабалар

Cана : 30-04-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 148

Олий таълим даргоҳларига кириш истагида бўлган ёшларимиз мамлакатда кўпчиликни ташкил қилади. Олий таълим даргоҳига кириш учун эса ёшларимиздан билим, меҳнат,шижоат талаб этилади.

Талабалик бахтига мушарраф бўлган ёшларимизни эса доим Ёшлар иттифоқи қўллаб келган. Олий таълим муассаларидаги таҳсил олаётган ўзлаштириш кўрсаткичи 86 % ва ундан юқори бўлган талабаларнинг 35% тўлов-контракт пуллари Ёшлар иттифоқи тамонидан тўлаб берилиши талабаларимиз тамонидан илиқлик билан кутиб олинди.

Жиззах вилоятида таҳсил олаётган ушбу имтиёзни қўлга киритган 79 нафар талабалар бунга жавобан ўзларининг ташшаббуслари билан вилоятдаги энг чекка ҳудудлардаги таълим муассасаларида тарғибот ташвиқот тадбирларини амалга ошириб келишмоқда.

Жиззах вилоятидаги таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчиси, Сардорлар Етакчилар Кенгаши ва тўгараклар фаолиятини жонлантиришга амалий ёрдам кўрсатишди, бундан ташқари Ёшлар иттифоқи томонидан яратилган имконият ва имтиёзлар бўйича ўқувчи-ёшларга тўлиқ маълумотлар беришди. Шу кунга қадар, Талабалар жами 208 та умумтаълим мактаби ҳамда 68 та касб-ҳунар коллежларига ташриф буюришди.

 

 

 

                                                                                               Элдор Наврўзов

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!