Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда интенсив боғларга катта эътибор қаратилмоқда

Жиззахда интенсив боғларга катта эътибор қаратилмоқда

Cана : 03-05-2018   /   Жиззах янгиликлари, Экология   /   кўрилди: 431

Ўзбекистон қишлоқ хўжалик ходимлари ва фермерлари олдига жуда катта маъсулиятли вазифа қўйилган.

Бу эса ўз ўрнида пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, чорвачилик соҳалари маҳсулдорлиги ва иқтисодий самарадорлигини ошириш билан бир қаторда мева-узум етиштириш, қайта ишлаш ва шу соҳа ходимларини иқтисодий ва маънавий манфаатдорлигини оширишдан иборатдир.

Боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш деганда кўпроқ ва сифатли маҳсулотни иложи борича камроқ сарф ҳаражат билан олиниши тушунилади. Бу жараённи ҳал қилишнинг ҳар ҳил йўллари бор жумладан; парваришлашни яхшилаш йўли билан ҳосилдорликни ва унинг сифатини яхшилаш, ихтисослашган фермер хўжаликларини ташкил этиш, янги серҳосил сифатли навларни ишлаб чиқаришга қўллаш ва илғор агротехник тадбирларни жорий қилиш.

Янги, интенсив боғларни ривожлантириш қулай бўлан тупроққлим шароитида, ҳудудларда (зоналарда) нав ва пайвандтаг уйғунлиги юқори самара берувчи усуллар билан, дарахт танасини симбағазларга бойлаш, эркин ҳолда парваришлаш ва уларга ҳар ҳил шакл бериш йўллари билан бунёд этилади. Замонавий боғдорчиликни жадаллаштиришнинг энг самарали усули пакана бўйли пайвандтагларда ўстирилаётган мева дарахтлари билан боғ барпо қилиш, айниқса, улар танасини симбағазларга бойлаб ўстириш усуллари ҳисобланади. Бундай боғларда дарахтларнинг мевага кириши тезроқ бўлишги билан бир қаторда ҳосилдорлик тез ортиб боради ва меванинг сифати анча юқори ва йиғим-терими унумлироқ бўлади.

Замонавий интенсив боғларда илғор агротехника тадбирларни қўллаш натижасида меванинг солкашлиги тўлиқ бартараф этилган. Ҳосилдорлик ҳам олдинги интенсив боғлардан 1,5-1,7 баробар юқорироқ шу билан бир қаторда меванинг сифатии ҳам анча юқори бўлади.

Авваламбор иссиқ-қуруқ шароитда вегетатив пайвандтағларни кўпайтириш технологияси яратилди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон шароитида паст бўйли пайвандтагларда мевали кўчатларни кенг қамровда етиштириш имкониятини беради ва бутун Республика бўйлаб тажриба ва ишлаб чиқариш боғларини яратишга кенг йўл очиб берди. Натижада бундай боғларнинг йилдан-йилга кенгайтириш мақсадида хукуматимиз томонидан аниқ манзилли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Жумладан, вилоятимизнинг Ш.Рашидов туманида жойлашган Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Жиззах илмий-тажриба станцияси ер участка майдонига Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган Германия Халқаро Хамкорлиги (GIZ) ташкилотининг "Ўзбекистон қишлоқ худудларини барқарор ривожлантириш” лойихаси илғор технологиялар асосида 2017 йилнинг май-июнъ ойларида замонавий интенсив боғ барпо этилди.

Ҳозирги кунда 6 гектарли интенсив боғда 7 ҳил гилос, нок, 5 ҳил ўрик ва 2 ҳил ёнғоқ навлари парвариш қилинмоқда. Боғга келгусида томчилатиб суғориш иншоотлари ва симбағазлар ўрнатилади. Боғимизнинг вазифаси ҳар йили мўл хосил берадиган боғларни кўпайтиришдан иборат.

Бундан ташқари энг қувонарлиси шу вақтгача Республикамизнинг деярли ҳамма вилоятларида уруғли оналик пайвандтаглар мавжуд эди. Данакли оналик пайвандтаглар етиштириш ва уни ишлаб чиқаришга жорий этиш учун пойдевор қурилди. Станциямизга 5000 дона данакли оналик пайвандтаг келтирилиб экилди. Келгусида нафақат вилоятимиз, балки, Республикамизда ҳам данакли интенсив боғлар яратиш учун замин яратилди.

2018 йилда 5000 дона, 2018 йилда 15000 дона, 2020 йилда 25000 дона тўзимизнинг иқлим ва ер шароитимизга мослаштирилган сифатли сер хосил, эрта хосилга кирадиган мевали кўчатларни вилоятимиз аҳолиси боғдорчилик фермер хўжаликлари учун арзон нархда данакли интенсив пакана мевали кўчатлар етказиб берилиши режалаштирилган.

Янги интенсив мевали боғларни яратишдан мақсад, аввало халқимизни йил давомида ўзимизда етиштирилаётган сифатли мева маҳсулотлари билан таъминлаш, қайта ишлаш, экспорт қилинаётган мева турлари ва ҳажмини ошириб боришдир. Келгуси йилларда биз яратган боғлар ҳам мамлакатимиз иқтисодий қудратини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Академик М. Мирзаев номли

боғдорчилик, узумчилик ва виночилик

илмий-тадқиқот институти

Жиззах илмий-тажриба станцияси

Директори А.А.Тўраев

х/б бошлиғи Ў.С.Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!