Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахнинг «Мустақиллик» маҳалласидаги Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Абил ота

Жиззахнинг «Мустақиллик» маҳалласидаги Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Абил ота

Cана : 03-05-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 302
«Мустақиллик» маҳалласи ҳудудидаги Каттасой қишлоғида невара ва эваралари даврасида кексалик гаштини сураётган отахонлардан бири, пиру бадавлат оиланинг бошлиғи, 98 баҳорни қаршилаётган Абил Шарипов (суратда) умри давомида меҳнатни ҳаётнинг мазмуни деб билган юртимизнинг фахрий нуронийларидан бири.

Отахон яратган мевазор боғлар, узумзорларни кўриб дилингиз яйрайди.

Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки кунларидан бошлаб белбоғи, билагида кучи бор йигитлар қатори Абил Шарипов ҳам меҳрибон онажонининг дуосини олиб, фронтга отланди.

Урушнинг даҳшатли суронларини бошидан кечирди, кўрди. Немис фашистларни қувиб, шиддатли жангларнинг бирида оғир яраланди. Аммо, ортга чекинмади. Юрт озодлиги йўлида мардларча курашди. У Германия устидан тўлиқ ғалабага эришилганидан кейин ҳам жанг майдонларини миналардан тозалашда фаол иштирок этди.

1946 йил баҳорда ғалаба нашидаси билан она қишлоғига, кўзлари тўрт бўлиб кутаётган меҳрибонлари ёнига саломат қайтиб келиш бахтига мушарраф бўлди. Жанггоҳларда мардларча ҳалок бўлган ҳамқишлоқлари, дўстлари учун ҳам Ватаннинг гуллаб-яшнашига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшди.

Табаррук отахон бугунги кунда юзлаб невара-эвара-чеваралар даврасида қарилик гаштини сурмоқда. Дориломон кунларда яратганга шукроналар айтиб, мустақиллик шарофатидан қалби қувончларга лиммо-лим отахон ўтган ҳаётидан мамнун бўлиб, шундай дейди:

- Урушнинг оти ўчсин. Иккинчи жаҳон урушининг азоб-уқубатларини биз кўрдик, сизлар асло кўрманглар, азиз ёшлар. Халқимизнинг тинч, фаровон ҳаёт кечириши учун тинмай меҳнатқилаётган Президентимиз омон бўлсин. Президентимиз фармонига асосан яқинда 5 миллион сўм пул мукофоти олдим. Илоҳим мустақил диёримизда тинчлик ва хотиржамлик абадий бўлсин.

Рашид Каримов

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!