Жиззахдаги “Саид Исохўжа бобо” қадамжоси ободонлаштирилди

ЎзМТДП Янгиобод туман Кенгаши томонидан Жўлангар қишлоғидаги "Саид Исохўжа бобо” қадамжосида "Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар!” шиори остида ёшлар акцияси ташкил этилди.

Акция давомида маҳалланинг имом хатиби Хамидуллахон Хафизов ушбу зиёратгоҳ билан боғлиқ қуйидаги ривоятни сўзлаб берди: "Саид Исохўжа XVII асрда отаси Эрсулаймон бобо билан биргаликда Самарқанд вилояти Челак қўрғонидан ислом дини арконларини тарғиб қилиш мақсадида ушбу қишлоққа келиб қўним топади. Кунлардан бир куни қишлоққа Ўратепа томондан ёв бостириб кела бошлайди. Шунда ул зод (Саид Исохўжа) аҳоли душман қўлига тушиб, қирилиб кетишининг олдини олиш мақсадида Аллоҳга илтижо қилади ва оғзига сув солиб пуркайди. Шундан сўнг бутун ҳудудни туман қоплайди. Натижада, душман қишлоққа кириш учун йўл тополмасдан ортига қайтиб кетади.”

Мазкур воқеадан сўнг маҳаллий аҳоли Саид Исохўжани соҳибкаромат зод сифатида эъзозлай бошлайди. У кишининг вафотидан кейин қабристон ҳудудида жойлашган ушбу қадамжода хонақоҳ бунёд этилиб, қабри зиёратгоҳга айлантирилади. Шундан буён ҳудуд муқаддас жой сифатида қадрланиб келинмоқда.

Акция давомида "Ёшлар қаноти” фаоллари томонидан ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

 

 

Дилмурод Ражабов,

ЎзМТДП Янгиобод туман

Кенгаши "Ёшларқаноти” фаоли

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига