Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахлик ёшларни музейга саёҳати уюштирилди

Жиззахлик ёшларни музейга саёҳати уюштирилди

Cана : 08-05-2018   /   Жиззах янгиликлари, Саёҳат   /   кўрилди: 176

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи ўқувчилари Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тарихи музейига саёҳат уюштиришди.

Музейда соҳа вакиллари фаолиятини акс эттирувчи узоқ ва яқин ўтмишга оид 1500 дан ортиқ экспонат мавжуд. Ички ишлар идоралари ходимларининг хизмат кийимлари, қурол-яроғлар, фотоаппаратлар, ёзув машинкалари, ёнғин ўчириш ускуналари, ҳатто, ўтган асрда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари фойдаланган мотоуловни бу ерда учратиш мумкин. Соҳа ходимлари фаолиятига оид фотосуратлар, турли мусобақаларда қўлга киритилган соврин ва медаллар, фош этилган жиноятларга доир буюмлар ҳам намойишга қўйилган.

—Музей мамлакатимиз ички ишлар идоралари тарихи ва фаолиятига оид билим ва тасаввурларимизни бойитишга хизмат қилди, десам адашмайман. Ички ишлар органлари ташкил этилгандан буён соҳа вакиллари фойдаланган алоқа воситалари, қурол-яроғлар, ўша даврда босилган газета ва журналлар, фахрийлар фаолиятини акс эттирувчи ҳужжатлар, фотосуратлар, уларга тегишли шахсий буюмлар завқимни оширди. Бу ерда сўзлаб берилган воқеалар тафсилотлари ва турли маълумотлар келгусида ҳаётим мазмунига айланадиган касбимга муҳаббатимни янада кучайтирди, — дейди республика Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи ўқувчиси Зуҳра Йўлчиева.

—Вилоятимизга ташриф буюрган хорижлик ҳамкасбларимиз, албатта, музейимизди бўлишади, — дейди Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши раиси Нозим Махамматов. — Соҳада иш бошлаганлар ҳамда республика Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи ўқувчиларининг музейга саёҳати уюштирилади. Бундан кўзлаган мақсадимиз ёшларнинг ички ишлар органлари тарихи, бугунига оид билимларини бойитиш, шу орқали улардаги ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришдир.

Айтиш жоизки, музей экспонатларини кўпайтириш масаласи вилоят ички ишлар бошқармасининг доимий эътиборида. Бу ишда соҳа фахрийлари яқиндан ёрдам бермоқдалар.

Вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Жиззах академик лицейи, Ёшлар Иттифоқи Жиззах вилояти бўлими, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида ободонлаштириш ишларини ҳам олиб боришди. Хизмат вақтида ҳалок бўлган ички ишлар ходимларининг уйларида ўтказилган ушбу ҳашар ишларида ёшларимиз ташаббус кўрсатишиб, кераксиз дарахтларга шакл беришди. Ариқлар тозаланиб, ҳовли атрофи тартибга келтирилди. Дарахлар оқланиб, чиқиндилар олиб чиқилди.

Бундан хайрли ва сохватли тадбирлар ёшларни ҳақиқий ватанпарварлик туйғуларини шакллантирилишида муҳим аҳамият касб этади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!