Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда миллий рақс бўйича кўрик танлов ўтказилди

Жиззахда миллий рақс бўйича кўрик танлов ўтказилди

Cана : 15-05-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маданият   /   кўрилди: 285

"Мукаррама Турғунбоева номидаги миллий рақс ижрочилари” Республика кўрик танловининг Янгиобод туман босқичи Янгиобод туман 19-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг томоша залида ўтказилди.

Танловда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўрта-махсус ўқув юртларидан 5 нафар иштирокчилар иштирок этдилар. Иштирокчилар низом асосида 3 босқичда беллашдилар.

Янгиобод туман 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқитувчилари ва Маданият бўлими – Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг бошқарувчиларидан тузилди ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаб бордилар. Танлов сўнгида Фаол иштирок этган иштирокчиларга Маданият бўлими – Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг "Мақтов ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.

Танловнинг вилоят босқичига Янгиобод туман Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг талабаси Худойберганова Муниса лойиқ деб топилди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!