Жиззахлик театр ижодкорлари фарғонада томоша қўйишди

Жиззах вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси ёш қаламкаш Сардор Хамраев Қаламига мансуб "Баҳодир” номли драма спектакли билан Фарғона вилоятига ижодий сафар уюштиришди.

Фарғона аҳолиси жиззахлик ижодкорларни жуда илиқкутиб олишди.

Спектакл ҳозирги кунда халқаро ҳамжамиятни ташвишга солаётган диний экстримизм ва терроризмгақарши курашга чорловчи драма десак адашмаган бўламиз.

Асар бош қахрамони Баҳодир ҳарбий хизматдан сўнг имтиёзли равишда грант асосида олийгоҳга ўқишга қабул қилинади. Дўсти Асрорнинг қистови билан ётоқхонадан Рустам исмли ёши катта бир нотаниш кимсанинг уйига кўчиб ўтишади. Шу ерда унинг ҳаётини мутлоқ ўзгартириб юборган воқеа содир бўлади. Дўсти Асрорни Рустам ака таъсирида диний экстримистик оқимга қўшилиб қолганини сезгач, уни бу йўлдан қайтармоқчи бўлади. Аммо унинг барча уринишлари амалга ошмайди.

Баҳодир Асрор билан чет элдаги террорчи жангарилар тўдасига бориб қўшилади.

Воқеалар ривожи давомида Асрорнинг отаси Мардон ота ўғлини террорчи бўлиш мақсадидан қайтара олмагач, уни "оққилади. Жавлон ота эса онасиз вояга етказган ёлғиз фарзанди Баҳодирни чет элга ўқишини давом эттириш учун эмас, балки террорчи гуруҳга қўшилиш мақсадида кетганлигини эшитиб, чуқур изтиробда қолади. Баҳодир ва Асрор бир неча йил жангарилар ҳарбий лагеридаги тайёргарликдан сўнг қўпорувчилик мақсадларини амалга ошириш учун Ўзбекситонга келадилар. Асрор ва унинг шериклари мачитни портлатиш харакатлари чоғида миллий хавсизлик хизмат ходимлари томонидан қўлга олинади. Террорчиларнинг чет элдаги ҳарбий лагери портлатиб юборилади.

Театрнинг истеъдодли ёш режиссёри Шохрух Йўлдошев ушбу саҳна асарида бугун дунёни ларзага солаётган диний экстремизм ва терроризм мавзусига Ватан тинчлигини асраш, уни ҳимоя қилиш шу юрт ҳар бир фарзандининг муқаддас бурчи эканлиги ғояси нуқтаий назаридан ўзига хос тарзда ёндошади.

Спектакл томошалари Фарғона шаҳридагиИ.Каримовномли театрда қўйилди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 15 05 2018 йил
0
72

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига