Жиззахлик ҳарбийларга китоб ярмаркаси ташкил этилди

Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти ҳамда "Н”-сонли ҳарбий қисмларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши томонидан "Адабиётга эътибор –маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида китоб ярмаркалари ташкил этилди.

Ярмаркада вилоятдаги китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Ярмаркада кейинги пайтда нашрдан чиққан миллий ва жаҳон мумтоз адабиёти намуналари, замондош ижодкорларнинг асарлари ,илмий оммабоп ва болалар китоблари сотувга қўйилди ҳамда ҳарбий хизматчилар ўзлари ёқтирган китоблардан харид қилдилар. Ярмаркада жами бўлиб ҳарбий хизматчилар томонидан 800 дан ортиқ китоблар харид қилинди.

Элдор Наврўзов

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 16 05 2018 йил
0
21

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига