Дори қутисидаги “дори”

Дори қутисидаги “дори”

Инсонга бу ҳаёт омoнат берилган. Унда яхши яшасанг ошингни, ёмон яшасанг бошингни ер экансан.

Қаҳрамонимиз Туркман Моҳаммад назар иккинчи йўлни танлаб, адашди. Кўзи кеч очилди. У 1981 йил Афғонистон Ислом Республикасининг балх провинциясидаги Хайратон қишлоғида туғилган. Миллати афғон, оилали, 8 нафар фарзанди бор. Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги Жуйжангал маҳалласида  вақтинча рўйхатдан ўтган. 2017 йилнинг 21 ноябридан эътиборан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўттиз етти  ёшни уриб қўйган, оқ-қорани, яхши-ёмоннининг фарқига етадиган Т.Назар бугун суднинг қора курсисида мулзам  ўтирибди. Енгил йўл билан мўмай даромад орттиришни ўйлаган Туркманнинг режаси барбод бўлди.

У 2017 йил 16 ноябрь куни 10,32 грамм миқдордаги героинни қўлга киритади. Оғуни ичагига ютиб, чегара ва божхона назоратини четлаб, контрабанда йўли билан республикамиз ҳудудидига  ўтади. Термиз туманидаги Жуйжангал маҳалласида вақтинча яшайди. Гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида  ўтган йилнинг 20 ноябрь куни Жиззахга келади. Туркман Моҳаммад эртаси куни 12:15ларда Жиззах шаҳрининг Бобур маҳалласидаги "STAR” меҳмонхонасида "Дониёр”  исмли шахсга героинни 500 АҚШ долларига сотаётган пайти давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланади.

Т.Назар холислар иштирокида тинтув қилинганда, эгнидаги шими чўнтагидан 52500 сўм пул чиқади. Унга тегишли бўлган сумка ичидан дори қутиси ичига икки дона шиша идишга  жойлаштирилган героин моддаси борлиги аниқланади.  Шунингдек,  Туркманга тегишли бўлган сумка ичидан 370 афғон пули, 100 АҚШ доллари, курткасининг ички чўнтагида 220000 сўм пул борлиги аниқланди.

Суд ҳукмига кўра, Туркман Муҳаммад Назар 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. далилий ашё тариқасида олинган 10,32 грамм гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда йўқ қилинди. Барча олинган пуллар давлат фойдасига мусодара қилинди.


Суд материаллари асосида тайёрланди

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 16 05 2018 йил
0
290

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига