Жиззахнинг Хонбанди аҳолиси малакали шифокорлар кўригидан ўтказилди

Аҳоли тиббий маданиятининг юқори бўлиши, шахсий гигиенага риоя қилиши ва ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туриши кўпгина касалликларнинг олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.

«Хонбанди» маҳалласида Тошкент шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари тиббиёт фанлари доктори, профессор Аҳрор Жўраев, шу марказ шошилинч бўлими травматологи Мухтор Темирхонов, болалар ортопедия бўлими кичик илмий ходими Раҳимжон Жабборов, болалар ортопедия бўлими врач травматологи Умид Эдилов, марказ травматология бўлими мудири Маҳмуд Умиджонов, вилоят перинатал маркази акушер-гинекологлари Нигора Ишматова, Шоҳида Холмуродова, туман марказий шифохонаси врачлари Дилдора Мавлонова, Мамлакат Мавлонова, Шерзод Сувонов, Жумабек Солиев, Саодат Темирова, Наргиза Ўтаевалар маҳалла аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Тиббий кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича республика, вилоят ва туман шифохоналарига амбулатор ва стационар даволаниш учун йўлланмалар берилди. Кам таъминланган оилалар аъзолари ва болаларига «Соғлом авлод» халқаро хайрия жамғармаси томонидан бепул дори-дармонлар тарқатилди.

Рашид КАРИМОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига