Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда “Темурбеклар” мусобақаси бўлиб ўтди

Жиззахда “Темурбеклар” мусобақаси бўлиб ўтди

Cана : 24-05-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 198
Ёшларда ҳарбий спорт турларига қизиқиш катта.

Бироқ, буюк Соҳибқирон Амир Темур номи билан юритиладиган ушбу мусобақада ўқувчилар алоҳида иштиёқ билан иштирок этди.
 
Жиззах вилояти умумтаълим мактабларининг харбий чақириққа тайёргарлик ёшидаги ўқувчилари ўртасида "Темурбеклар” ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди. 
Ёшларда ҳарбий спорт турларига қизиқиш катта. Бироқ, буюк Соҳибқирон Амир Темур номи билан юритиладиган ушбу мусобақада ўқувчилар алоҳида иштиёқ билан иштирок этди. 
Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига асосан Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, мамлакатимиздаги барча ҳарбий академик лицейларга "Темурбеклар мактаби” номи берилиши ёшларнинг ҳарбий соҳага қизиқишини янада оширди. 
Туман ва шаҳарлардан 13 жамоа иштирок этган мусобақада жамоалар ҳарбий спорт турлари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда давлат рамзларини шарҳлаш каби 9 шарт бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказди. 
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақаларда Ш.Рашидов туманидаги 20-умумтаълим мактабининг "Қалқон” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Ғаллаорол туманидаги 90-умумтаълим мактабининг "Лочин”, Зафаробод туманидаги 2-умумтаълим мактабининг "Мададкор” жамоалари эгаллади. 
Ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.                                                                                                                                                                   Тошқул Бекназаров, ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!