Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахнинг “Илон ўтди” дарасида ёшлар акция ўтказишди

Жиззахнинг “Илон ўтди” дарасида ёшлар акция ўтказишди

сана : 26-05-2018   /   Жиззах янгиликлари, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 155

Партиянинг 10 йиллик юбилейи муносабати билан Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан акция ташкил этилди.

Акция доирасида партиянинг "Ёшлар қаноти” фаоллари Жиззах воҳасининг "Илон ўтди” дарасида жойлашган "Амир Темур дарвозаси” яқинида партиянинг қисқа расмий номи "O’zMTDP” ёзувида ободонлаштириш ишларини олиб борди.

Машаққатсиз хеч бир иш бўлмаганидек, акцияда иштирок этган ёшлар бир қатор қийинчиликларга ҳам дуч келишди. Акция иштирокчилари қўлни-қўлга бериб, "Куч бирликда” шиорига амал қилган холда ҳаракат қилдилар. Акция якунида кўзланган мақсадга эришилди. Эндиликда "Илон ўтди” дарасида жойлашган "Амир Темур дарвозаси” яқинидаги партиянинг қисқа расмий номи"O’zMTDP” ёзувини олис-олис масофалардан ҳам осонгина илғаш мумкин.

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП вилоят кенгаши

матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета