Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Форишдаги бу ҳолатга ким жавобгар!?

Форишдаги бу ҳолатга ким жавобгар!?

сана : 31-05-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 118

Кундан кунга чирой очиб бораётган шаҳарларни кўриб кўзиқувнайди кишини, аммо шуни такидлаб ўтишим лозимки, гуруч курмаксиз бўлмаганидек баъзи жойлардаги камчиликларни кўриб дилинг хира тортади.

Хусусан, Фориш туманининг марказидаги «Ўзбекистон» маҳалласи Дўстлик кўчасидаги мана бу аҳвол кишини ташвишга солади.

Ушбу нураб кетган эски ҳожатхона биноси ва ёнидаги ахлатхона ғалати кўринади. У ердан таралаётган қўлансаҳид кўнглни айнитиб юборади. Энг ачинарлиси ушбу бинолар рўпарасида болалар боғчаси жойлашган.

Ахир рўпарадаги боғчага барчамизнинг оиламизга азиз бўлганжажжи болажонлар таҳсил оладику. Мана неча йилдирки ушбу «янги» ахлатхона ишга тушмай қад ростлаб тургани турган. Ишга туширишмас экан нимага қуришган бунақа ахлатхоналарни.

Шуни яна бир бор айтишим керакки туманда қурилган шундай ахлатхоналарни биронтаси ҳали ишга тушмади. Аммо, барчасини қурилганига бир йилдан ошган.

Аҳолининг ушбу бино ичига киришини тассавур қилиб кўрингга. Тумандаги мутасаддилар буни билишармикан, кимдир бу ҳолатлар устидан назорат қилармикан. Мутасаддилар қаергақарашяпти?

Анвар ОРТИҚОВ.

«Ўзбекистон» маҳалласи, Дўстлик кўчаси.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета