Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахлик ёшлар Бухорога саёҳат қилишди

Жиззахлик ёшлар Бухорога саёҳат қилишди

сана : 31-05-2018   /   Жиззах янгиликлари, Саёҳат   /   кўрилди: 131

Фориш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг бир гуруҳ талабаларининг қадимий Бухоро шаҳрига икки кунлик саёҳати ташкил этилди.

Саёҳатнинг биринчи куни Бухоро вилояти Ғиждувон шаҳридаги «Ҳазрат АбдулхолиқҒиждувоний» мажмуасидан бошланди. У ердаги меъморий обидалар зиёрат қилиниб, сўнгра Бухоро амири саройларига борилди.

 

Иккинчи кун Бухоро шаҳридаги «Бухоро Арки»га ташриф буюрилиб, у ердаги қадимий обидалар, кандақорлик ишлари, кулолчилик намуналари, сўзаналар намойиши билан танишилди. Саёҳат давомида «Лаби ҳовуз», «Минораи калон», «Бухоро зиндони» ва шунга ўхшаш кўплаб тарихий қадамжолар билан танишдилар.

Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Бухорога саёҳат ўқувчиларда Ватан ҳисси, унга бўлган муҳаббат, қадимий аждодларимизга мос ва хос авлод бўлиш туйғуларини янада мужассамлантиради, албатта.

Муҳайё ЭГАМБЕРДИЕВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета