Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Дўстликда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда

Дўстликда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда

сана : 31-05-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 263

Аҳоли саломатлигини сақлаш ҳар доим ҳам муҳим масалалардан бири бўлиб келган.

Сўнгги икки йилдирки соғлиқни сақлаш соҳаси Муҳтарам Президентимиз эътиборига тушди. Тиббий хизмат ҳамда фармацевтика тармоқларини сифати оширишга қаратилган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилди.

Ўтган ҳафта якунида туман Тиббиёт бирлашмасининг қуйи тизимларида аҳоли ўртасида касалликларни эрта аниқлаш, даволаш, профилактика ишларини ташкил этиш ва соҚлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилди. 

Жиззах вилояти ҳокимининг фармойиши асосида вилояти Халқ қабулхонаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган сайёр қабулда тумандаги "Саритепа", "Манас", "Бунёдкор" қишлоқлари ҳамда "Наврўз" шаҳарчаси аҳолисининг саломатлиги назоратдан ўтказилди.

Јабуллар жараёнида вилоят тиббиёт муассасаларидан 22 нафар ва туман Тиббиёт бир-лашмасидан 13 нафар, жами 35 нафар мутахассис врачлар иштирок этишди. Мутахассис врачлар томонидан ҳудудларда яшовчи, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 1242 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, 239 нафар беморларга 4.100.000 сўмлик бепул дори-дармонлар берилди, 284 нафар беморлар ЭКГ текширувидан, 227 нафари эса УТТ текширувидан ўтказилди.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган бу каби сайёр қабуллар яна давом этади.

 

Ғайбулла Пармонов,

Дўстлик туман Халқ қабулхонаси мудири.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета