Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Янгиободда доно ва ташаббускор аёл аниқланди

Янгиободда доно ва ташаббускор аёл аниқланди

сана : 11-05-2018   /   Жиззах янгиликлари, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 89

Янгиобод туманида ЎзМТДП Янгиобод туман Кенгаши томонидан "Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” шиори остида ташкил этилган "XXI – аср аёли” республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Тадбирда ЎзМТДП вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони ходимлари, Халқ депутатлари вилоят ва Янгиобод туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Кўрик-танлов Партиянинг Дастури ва сайловолди Платформасида назарда тутилган мақсад-вазифалардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиз ёшлари, хотин-қизлари орасидан истеъдод эгаларини кашф этиш, юксак билим ва малакага эга бўлган оқила хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини синовдан ўтказиш, уларнинг маънавий, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва улар орасида сиёсий етакчиларни шакллантириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, сиёсий етук аёллар ҳисобига партиянинг кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, шунингдек аҳоли ва партия аъзоларининг мамлакатимиздаги сайлов тизими ва қонунчилиги борасидаги билимларини, сиёсий онги ва маданиятини янада ошириш мақсадида ташкил этилди.

- Юртимизда хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий савияси, ижтимоий фаоллиги тобора ошиб бораётганини давлат ва жамият ҳаётининг барча бўғинларида яққол кузатиш мумкин, - дея таъкидлади Халқ депутатлари вилоят Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутут С.Абдурахмонова.

- Юксак билим ва тафаккурга эга хотин-қизларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий онги ва маданиятини янада оширишда фаол иштирок этаётган партиямизнинг ушбу лойиҳасида муносиб қатнашаётган барча иштирокчилар ғолибликка муносиб. Чунки иштирокчиларнинг ҳар бири доно, зукко ва иқтидорли. Таклиф этаётган ғоялари, тақдим этаётган лойиҳалари долзарб.

Иштирокчилар танлов низомига кўра "Партия менинг тақдиримда”, "Менинг партиядаги ташаббусларим”, "Партия дастури ва қонунчиликка таклифлар” каби жами 3 та шарт бўйича ўзлари эгаллаган билим, малака ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра партиянинг туман Кенгаши "Аёллар қаноти” фаоли Сарвиноз Рустамбекова фаҳрли 1-ўринни эгаллаб, кўрик танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

- Мазкур танлов келажакдаги орзуларим рўёбида муҳим аҳамият касб этишига ишонаман, - дейди кўрик танлов ғолиби С.Рустамбекова.

Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорларга ЎзМТДП Жиззах вилоят ва туман Кенгашларининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Дилмурод Ражабов,

ЎзМТДП вилоят Кенгаши фаоли

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!