Жиззахда ОИТСга қарши қандай ишлар амалга оширилмоқда

Жиззах вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасида Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3493-сонли қарори ва ушбу қарор билан давлат дастури ижроси бўйича йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев раислигида ўтказилган йиғилишда вилоятда ОИВ инфекциясининг тарқалиши, бу касалликнинг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи Нилуфар Асқарованинг сўзига кўра вилоятда касаллик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жорий йилда касаллик 7 та ҳолатга кўпайган. Вилоятда касаллик 67 % ҳолатда тартибсиз жинсий ҳаёт кечириш натижасида юққанлиги, касалликнинг тарқалишида жинсий маданиятни шакллантириш бутун республика бўйича энг муҳим вазифалардан бири эканлиги айтиб ўтилди.

Касалликнинг тарқалишида чет элда ишлаб қайтиб келаётган вилоят фуқароларининг улуши ҳам юқори эканлиги таъкинланди. Давлат дастурида ҳам мехнат мигрантларини мажбурий текширувга йўллаш бўйича тартиб ишлаб чиқилиши белгиланганлиги сабабли Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида қўшма режа ишлаб чиқилган. Ушбу режага кўра хар бир махаллада "махалла штаби” ташкил қилиниб, чет элда узоқ муддат ишлаб келаётган шахсларни тезкор аниқлаш ва тиббиёт муассасасига тиббий кўрикдан ўтиши учун йўналтириш белгиланган.

Йиғилишда барча ташкилотлар томонидан ушбу иллатга қарши ҳамкорликда курашишга келишилган ва йиғилиш қарори ижро учун қабул қилинган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 13 06 2018 йил
0
35

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига