Жиззахда “Буюк турон” , “Мумтоз” билан беллашди

Жиззах санъат коллежининг иқтидорли ўқувчиларидан тузилган "Буюк турон” ҳамда "Мумтоз” жамоалари ЎзМТДП вилоят Кенгаши "Ёшлар қаноти” томонидан "Ижодкор ёшлар баҳси” мавзусида ташкил этилган беллашувда айнан шу бешта шарт бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.

Ёшларимиз нафақат миллий, балки жаҳон мусиқа санъатининг кўпдан-кўп йўналишларини ҳам чуқур ўрганишган. Айниқса, ёш хонанда ва созандаларимизнинг ижро маҳоратига тан бермасдан бўлмайди. Бу каби тадбирларни ташкил этиш орқали ўзбек санъатини жаҳон ареналарига олиб чиқадиган янги иқтидор эгаларини кашф қилишга эришиш мумкин.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бу каби беллашувларнинг ташкил этилиши ёшлар ўртасида ижодий муҳитни яратиш, миллий санъат турларини ривожлантириш, соғлом рақобатни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Соғлом рақобат бор жойда эса албатта ривожланиш бўлади.

Якунда коллежнинг "Буюк турон” жамоаси ғолиб бўлди. Барча иштирокчилар муносиб тақдирланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 13 06 2018 йил
0
47

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига