Жиззахда ЎзМТДПнинг бошланғич партия ташкилотлари ишлаяптими?

Сиёсий партия жамиятда мустаҳкам ўрин топиши учун электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишга қаратилган ҳаётий таклифларни илгари суриши ва уларни амалга ошириш йўлида изчил иш олиб бориши зарур.

Бу жараёнда, бошланғич ташкилотлар фаолияти муҳим ўрин тутади. Чунки, БПТ электорат билан бевосита алоқада фаолият кўрсатади, аҳолини ўйлантираётган масалаларни яхши билади. Шу боис, қуйи бўғин фаолиятини кучайтириш орқали сиёсий партия ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш йўлида самарали натижаларга эришиши мумкин.

ЎзМТДП вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларида ҳам бу масалага алоҳида эътиборқаратиб келинмоқда. Партия ташкилотлари томонидан бошланғич партия ташкилотлари фаолияти ўрганилиб, танқидий-таҳлилий бахо бериляпти.

Бугунги кунда вилоятда 303 та бошланғич партия ташкилотлари иш тартиби ва уларнинг фаолиятига оид иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш бўйича Йўриқнома асосида иш олиб бормоқда. Аммо, туман (шаҳар) Кенгашлари таркибидаги барча БПТ самарали фаолият олиб боряптими!? Биз бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини ЎзМТДП Шароф Рашидов тумани мисолида таҳлил қилиб кўрдик. Натижалар эса кишини унчалик ҳам қувонтирмади. Партиянинг туман Кенгаши таркибида 22 та қуйи бўғин мавжуд бўлиб, улар ўз сафига 1267 нафар партия аъзоларини бирлаштирган.

Аммо, тумандаги бошланғич партия ташкилотларининг қарийб ўттиз фоизининг фаолияти қониқарли даражада эмас...

Жумладан, "Туёқли”, "Қангли”, "ҚўшбармоқБПТ талаб даражасида ишламаяпти. Учраётган муаммоларни бартараф қилиш ва иш самарадорлиги янги босқичга кўтариш, бошланғич партия ташкилотлари раисларининг билими ва сиёсий саводхонлигини янада ошириш мақсадида яқинда семинар-тренинг ўтказдик. УндаЎзМТДП Ш.Рашидов туман Кенгаши таркибидаги қуйи бўғинлар кесимидаги ўсиш динамикаси, дастурий вазифалар ижроси йўлида амалга ошираётган ишлар чуқур таҳлил қилинди. Жумладан, жорий йилнинг шу даврини ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганида, бир йил ҳисобига улар (БПТ) сони бор йўғи 2 тага ошганлигини кўриш мумкин. Бундан ташқари, мавжуд бошланғич партия ташкилотларида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиш, фаолиятга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлашда ҳам қатор камчиликлар учраётгани аниқланди. Интерфаол машғулотлар орқали бошланғич партия ташкилотлари раисларининг сиёсий, ҳуқуқий билимлари оширилди. Партиянинг қуйи бўғинлари ва депутатлик гуруҳлари ўртасида мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйишга доир таклифлар ишлаб чиқилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ўз номига кўра, бошланғич партия ташкилоти партиянинг энг қуйи тузилмаси бўлиб, аҳолининг турли қатламлари билан бевосита иш олиб бориш, жамоатчилик орасида партиянинг дастурий мақсад - вазифаларини тарғиб қилиш, партия сафини унинг мақсад ва ғояларини қўллаб-қувватлайдиган аъзолар билан тўлдири керак.

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Дамира Ҳайитова,

ЎзМТДП Ш.Рашидов туман Кенгаши етакчи мутахассиси.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 13 06 2018 йил
0
55

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига