Жиззахда давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини бажарган фермерга автомашина калити топширилди

Жорий йилда Жиззах вилоятида 291 минг 526 тонналик хирмон уюш мақсадида 181 минг 100 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди.

Бугун вилоятнинг барча сувли ҳудудларидаҳосил пишиб етилган. Яхши маълумки, ғалла ўз вақтида йиғиштириб олинмаса, бошоқлардаги дон тўкила бошлайди, бегона ўтлар кўтарилиб, ўриш суръати ва маҳсулот сифатига салбий таъсир кўрсатади. Шу маънода, ўрим-йиғимга 328 та комбайн ва 1400 дан ортиқ юк ташиш техникалари жалб этилиб, мавсумни қисқа муддатларда якунлаш тадбирлари белгиланган.

Жумладан, ўримни кечаси ҳам давом эттириш, ҳар бир техникадан самарали фойдаланиш, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлариҳамда эҳтиётқисмларни ўрим кетаётган далаларга етказиш ҳамда илғорларни рағбатлантириш чоралари кўрилаётир. Хусусан, "Жиззахдонмаҳсулот” очиқакциядорлик жамиятига қарашли Зафаробод дон қабулқилиш шохобчасида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, вилоят ички ишлари бошқармаси бошлиғи ҒайратҚодиров томонидан давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини Зафаробод туманида биринчилар қаторида уддалаган фермер Дилмурод Турсунқуловга мукофот тарзида автомашина калити топширилди.

- Жорий йилда 23 гектар майдонда ғалла етиштириб, ҳар гектар ердан 70 центнердан ҳосил кўтаришга муваффақ бўлдик, - дейди Зафаробод тумани, Саъдулла Синдоров фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси таркибидаги "Темурбек Долиев” фермер хўжалиги раҳбари Дилмурод Турсунқулов. - Режадаги 58 тонна ўрнига 111 тонна дон топшириб, вилоятимиз раҳбариятининг мукофотига, "Кобальт” русумли автомобилни навбатсиз имтиёзли шартлар асосида олиш имкониятига эга бўлдик. Бундай эътибордан жуда ҳам мамнунмиз, бу рағбат бизни янада фаолроқишлашга ундайди. 23 гектар пахта майдонимиздаги ғўза ривожи ҳам кўзни қувонтиради.

Айтганча, жорий йил ғалла ўрими мавсумида юқори натижаларга эришган фермерларга минг дона автомашиналарни имтиёзли шартларда сотиб олиш шароити яратилади. Шунингдек, энг кўп ғалла топширган отряд раҳбари, ғалла ўрими давомида техника ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаган, ташмачиликнинг олдини олишда ибрат бўлган ички ишлар ходимларини, комбайн ва юк машиналари ҳайдовчиларини, шартномавий режани ортиғи билан бажарган фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси раҳбарлари эришган натижаларига кўра музлатгич, телевизор ва микротўлқинли печлар билан тақдирланмоқда.

-Туманимиз ғаллакорлари 27 минг 780 тонна бошоқли донни давлатга сотишни режалаштиришган, - дейди Зафаробод туман деҳқон-фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Қўқон Халилов. - Бунинг учун 11 минг гектар майдонда деҳқончиликқилинди. Ўримга 29 та комбайн жалб этилган. Саъй-ҳаракатларимизни сусайтирмасак, 1 июлда ўримни якунлаймиз.

Айтиш жоизки, вилоятда етиштирилаётган ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш тадбирларида ички ишлар ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Соҳа вакиллари мавсумда жамоат тартибини сақлаш,ғалла майдонлари, дон маҳсулотларини қабулқилиш, сақлаш,қуритиш шохобчаларида ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шу орқалиҳосилни ўз вақтида нобуд қилмасдан йиғиштиришга ўз улушларини қўшмоқдалар. Шунингдек, ички ишлар ходимлари ғалла талон-тарож этилиши, ташмачилик каби қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқдалар.

Қисқаси, вилоятда ғалла ўрими қизғин давом этмоқда.

Абулқосим Аҳмедов,

Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 21 06 2018 йил
0
147

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига