Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззах “Мақом” ансамбли Президент совғаси билан тақдирланди

Жиззах “Мақом” ансамбли Президент совғаси билан тақдирланди

Cана : 22-06-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маданият   /   кўрилди: 340

Ўзбекистон Республикаси мақом маркази раҳбари, мақомшунос олим Соибжон Бегматов Жиззах вилоятига ташриф буюриб, Жиззах вилояти маданият бошқармаси қошида ташкил этилган "Мақом” ансамбли фаолияти билан танишди.

С.Бегматов "Мақом” ансамбли фаолияти билан танишар экан, жамоанинг келажакда амалга ошириши зарур бўлган бир қатор вазифалар юзасидан ўз фикр мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди. Жумладан:

Жамоа ижросидаги "Сараҳбори бузрук” ва унинг тароналари ижросини тинглаб, ансамбл тўғрисида илиқ фикрлар билдирди.

Шундан сўнг, С.Бегматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг республика ва вилоятларда мақом жамоаларини ташкил этиш ва керакли шарт-шароитларни яратиб бериш, уларга телевидения, радио эфирларида ўз чиқишлари учун имтиёзлар борлиги хақида гапириб ўтди.

Шу билан бирга ансамблнинг маҳоратли ижроларини томоша қилиб, мухтарам Президентимиз совғаси бўлган ўзбек миллий чолғулари тўпламини тантанали равишда топшириб, уларнинг келажакдаги ижодларига мувоффақиятлар тилади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!