Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Меҳмонлар маданий иншоотларимиз ва санъатимизга қизиқиш билдиришмоқда

Меҳмонлар маданий иншоотларимиз ва санъатимизга қизиқиш билдиришмоқда

сана : 22-06-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маданият   /   кўрилди: 156

Бугун юртимизда маданият ва санъат даргоҳлари бутунлай янгича қиёфа касб этмоқда. Айниқса, халқимиз маданий мероси хисобланмиш театр қайтадан таъмирланиб, энг замонавий жиҳозлар билан таъминланаётганлиги эътиборга лойиқ.

 

2018 йилда қайтадан реконструкция қилиниб, замонавий жиҳозлар ўрнатилган Жиззах вилоят мусиқали драма театри чин маънода кишиларнинг маданий ҳордиқ чиқарадиган масканга айланиш билан бирга, томошабинларга эстетик завқ бағишламоқда. Ушбу маданият даргоҳи нафақат юртдошларимиз, балқи қўшни республикалардан келаётган меҳмонларни ҳам ўзига жалб этаётганлиги билан аҳамиятлидир.

Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳридан вилоятимизга ташриф буюрган бир гуруҳ тадбиркорлар театрда бўлиб, "Кулгу устига кулгу” номли театрлаштирилган томошанинг гувоҳи бўлдилар.

- Охирги маротаба Ўзбекистонда 1998 йилда бўлганман. – дийди меҳмонлардан бири Саидбек Хайдаров. – Охирги йилларда халқларимиз ўртасидаги бирозлик айрилиқ, яъни чегараларнинг ёпиқлиги сабабли келолмагандек. Бугун минг шукурки, Президентингизнинг оқилона сиёсатлари боис, биз тожик ва ўзбек – қардош халқлар яна топишдек.

Мана, бемалол бир – биримизга ўтиб, қайтябмиз, қолаверса қурилиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйдик.

Театр ижодкорлари Сарвар Мустанов, Элдор Кенгашев, Фаррух Исмоиловлар томонидан намойиш этилган ичакузди театрлаштирилган ҳангомалар, шунингдек, хонандалар Вазира Мирзаева ҳамда Вохид Низомиддиновлар томонидан ижро этилган дилтортар қўшиқлар томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.

-Юртингиздаги ўзгаришлар ва бунёдкорлик ишларини кўриб хавас қилса арзийди. – дийди яна бир меҳмон Файзали Назаров. – Бугун бўш вақтимизда шундай мухташам театр даргоҳида маданий хордиқ чиқаришга имкон яратилганидан хурсандмиз. Театр ижодкорларига юксак парвозлар тилаган ҳолда, давлатларимиз ўртасидаги дўстона, шунингдек, маданий ҳамкорлик алоқаларини мустахкамланишини чин дилдан ҳоҳлаймиз.

Тайёрлади: Нодира Алимова

Вилоят мусиқали дарма театри раҳбари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета