Шароф Рашидов туманидан мурожаат қилган аёлнинг муаммоси ўрганилди. Ҳолат бироз бошқача бўлган

Шароф Рашидов туманидан мурожаат қилган аёлнинг муаммоси ўрганилди. Ҳолат бироз бошқача бўлган

Шароф Рашидов тумани "Зиёкор" МФЙда яшовчи У.Қаршиеванинг 2020 йил 18 август куни ижтимоий тармоқлар орқали “Устага пул йўқлигидан ноилож ўзим лойга ботиб ишлаяпман” сарлавҳа орқали чиқарилган видеолавҳадаги ҳолатни яқиндан таниншиш мақсадида Шароф Рашидов туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлим бошлиғи ҳамда "Зиёкор" МФЙ фаоллари  ҳолатни ўрганишди.

Ўрганиш жараёнида шу нарса маълум бўлдики видеода акс этган фуқаро У.Қаршиева эмас балким унинг синглиси Қаршиева Раъно экани маълум бўлди.

Ушбу оилага "Зиёкор" маҳалласи томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида доимий равишда ҳабар олиб турилгани, туман ҳокимлиги томонидан 30 дона шефр маҳсулоти берилгани аниқланди.

Янги қурилаётган уй-жойнинг том қисмини ёпишда "Зиёкор" МФЙдаги саҳоватпеша тадбиркорлардан ёрдам берилиши тушунтирилди.

Бундан ташқари Қаршиева Умидага моддий ёрдам сифатида оила аъзоларига жами 660 минг сўм пул маблағи берилган.

Ўрганиш жараёнида яна  шу нарса мааълум бўлдики У.Қаршиеванинг турмуш ўртоғи Самарқанд вилоятидан бўлган Ориф Хайруллаев мавсумий ишчи бўлгани боис ҳозирда ишсиз ва ичкиликка берилган.

Тўрт муччаси соғ эркак кишининг оиласидан бу каби видео мурожаатларни тарқалиши бироз ачинарли ҳолат албатта. 

Шароф Рашидов тумани ҳокимилиги Ахборот хизмати